Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган уятли видео юзасидан муносаб | URGENCH CITY

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган уятли видео юзасидан муносабат билдирилди.

2023-йил 2-май куни ижтимоий тармоқларда “Хоразм вилояти Боғот тумани Оқ тепа маҳалласи 1-сон мактабда дарс пайтидаги аҳвол” сарлавҳа остида видео тарқатилди. Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан тезкор равишда суриштирув ишлари олиб борилди ва видеодаги ўқувчилар умумтаълим мактаби ўқувчилари эмаслиги аниқланди.

Билиб-билмасдан ахборот ва хабарларни тарқатиш салбий ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. Эслатма ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, ижтимоий тармоқлар орқали асосланмаган, ёлғон овозли, фото ва видеохабарларни тарқатиш Жиноят кодексининг 192-моддасида белгиланган жавобгарлик билан жазоланади.

XORAZMLIKLAR KANALI
https://telegram.me/+GPf0Ys84BeBkZGYy