2023-05-22 13:37:02
Фарзанд тарбияси жуда долзарб мавзулардан бири, лекин айримлар бу мавзуни эшитишни истамайди.
Худди фарзандлари ўз-ўзидан солиҳ ёки солиҳа бўлиб катта бўлиб қоладигандай.
Яна айрим ота-оналарнинг ўзларига тарбия етишмайди.
Мен ўйлайманки, ҳар-бир инсон ота-она бўлишдан олдин ота-она бўлиш илмини чуқур ўрганиши керак.
Қиз болага болаликдан ҳамма уй ишларини унинг зиммасига юклаб қўйиш нотўғри.
Чунки унинг ҳам ўз орзулари шаклланиши керак.
Ўз орзулари асосида касб-ҳунар ўрганиши лозим.
Орзулари шаклланмаган қиз катта бўлганда шахсий ҳаётида ўз ўрнини топа олмайди.
Қизларингизни хизматкорлик, қуллик дастурлари асосида тарбия қилманг.
Ўғил болаларга ҳам оила, рўзғор илми чуқурроқ ўргатилиши ва маълум бир касбга, ҳунарга унинг қизиқишлари асосида йўналтирилиши лозим.
Фарзанд тарбияси жуда муҳим ва мураккаб жараён.
𝑩𝒊𝒛𝒅𝒂𝒏 𝒖𝒛𝒐𝒒𝒍𝒂𝒔𝒉𝒎𝒂𝒏𝒈
𝐀𝐲𝐨𝐥𝐥𝐚𝐫 𝐤𝐚𝐧𝐚𝐥𝐢𝐠𝐚 𝐚'𝐳𝐨 𝐛𝐨'𝐥𝐢𝐧𝐠
•┈┈┈┈•❈•• ••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/Ayolqalb
https://t.me/Ayolqalb
Yaqinlarga ham ulashing
Foydali kanalga obuna bo'ling
1.1K views10:37