Get Mystery Box with random crypto!

#туризм, #Шоҳимардон Фарғона-Шоҳимардон автобус қатнови йўлг | Farg'onaliklar

#туризм, #Шоҳимардон

Фарғона-Шоҳимардон автобус қатнови йўлга қўйилди.

Фарғона вилояти транспорт бошқармаси ташаббуси билан Фарғона шаҳридан Шоҳимардон қишлоғи томон доимий автобус қатнови кунига икки марталик график асосида қатновларни бошлади.

Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон Республикаси ўртасида туризм муҳитини яхшилаш, тадбиркорларга яхши шароитларни ҳозирлаш мақсадида Қадамжой ҳокимлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимликлари ўртасида ўзаро келишувга эришилди. Унга кўра энди Қадамжой-Водил-Фарғона авттбус қатновлари ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

Мазкур автобус қатновларида ташриф буюрувчи туристлар учун чегара назорат пунктларида махсус яшил йўлаклар ҳозирлаш ишлари ҳам келгусида режалаштирилмоқда.

Маълумот учун айтадиган бўлсак, Шоҳимардон қишлоғига яқин яқингача ҳам жамоат транспортида етиб олиш имкони мавжуд эмас эди.
Эндиликда эса қисқагина вақт ичида арзон нархларда бу ердан вилоят марказига етиб олиш имкони вужудга келмоқда.


Фаргона Шопирлари канали
https://t.me/joinchat/VDdmnbvjUr14An6-