Get Mystery Box with random crypto!

Қурбонлик нимадир? Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳу ривоят қили | ♾𝑄𝑎𝑞𝑛𝑢𝑠

Қурбонлик нимадир?

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
«Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Бу қурбонлик нима?», дейишди. У зот: «Отангиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннатидир», дедилар. Улар: «Бизга бунда ажр бўладими?», дейишди. «Ҳар бир қатраси учун ажр бор», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.
Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бу қурбонлик нима?», дедик. У зот: «Отангиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннатидир», дедилар. Биз: «Бизга бунда нима бўлади?», дедик. «Ҳар бир туки учун ажр бор», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, юнг-чи?», дедик. «Юнгидаги хар бир туки учун ажр бор», дедилар.

Масала: Қурбонлик қилишда ўзидан бошқасини вакил ва ноиб қилиш жоиздир. Агар бир киши бошқа одамни қурбонликка вакил ёки ноиб қилса, жониворни сотиб олиш ва сўйиш вақтида вакил ёки ноиб қурбонликни ният қилиши кифоя қилади.