2022-08-25 15:33:49
#Табассум
Бир туман ҳокими катта йиғилишда.
- Мана, ўртоғлар кризисни бошдан ўтказаяпмиз, бу йил гўшт маҳсулотларининг нархи ошиб кетиш арафасида, шунга қандай чора кўрасизлар?
Ҳамма жим ўтирса бир отахон туриб
- Энди кўпрок ишлашимизга туғри келади. Кунига 8 соат эмас 12 соат ишлаймиз.
- Яшанг отахон. Кейинги йил сут маҳсулотларини ҳам нархи ошиб кетса нима киласизлар?
Яна ҳамма жим, бироз вакт ўтиб ўша отахон туриб
- Унда 12 соат эмас 16 соат ишлаймиз.
- Барака топинг отахон. Ҳамма шу отахондек фикр қилиши керак. Айтайлик ундан кейинги йил нон маҳсулотларини ҳам нархи ошса унда нима чора кўрасизлар?
Отахон яна туриб
- Агар шундай бўлса, ноилож 24 соат ишлашга мажбурмиз...
- Барака топинг, ота. Кечирасиз, сиз ўзи нима иш қиласиз отахон?
- Гўрковман болам, гўрков
@ilmoqli_gaplar каналига уланиш!
1.6K viewsedited 12:33