Telegrammada porno terabaytlaridan foydalanish »

Комиссия??? Эрта тонгда қўнғироқ: Танишим айтар миш-миш. Ҳ | Latifa

Комиссия???

Эрта тонгда қўнғироқ:
Танишим айтар миш-миш.
Ҳаракатинг қил, ўртоқ,
Комиссия келармиш.

Ташла уйинг ишини,
Кундалик ташвишингни.
Ахир, қайраб тишини,
Комиссия келармиш.

Қозон-ўчоқ ёпиб кел,
Ишхонага чопиб кел.
Баҳонангни топиб кел.
Комиссия келармиш.

Хонангни қайтадан арт!
Ялтираб туриши шарт.
Топиб олмасин-да гард.
Комиссия келармиш.

Сўзларимга қулоқ ил:
Ҳужжатларни тоғдек қил.
Қоғоз гапиради, бил!
Комиссия келармиш.

Эҳтиёт бўл сўзингга,
Қараб гапир кўзингга.
Қарши қилма ўзингга.
Комиссия келармиш.

Ўлмайсан, бўлсанг қўрқоқ.
"Оқ" деса сен ҳам де оқ.
Вазиятдан чиқ ўртоқ.
Комиссия келармиш.

Ўтиб олсанг, туриб шай.
Бўларсан енгил қушдай.
Эвоҳ, қўрқинчли тушдай.
Комиссия келармиш.

Дилобар Уролова

@LATIFALARTG