Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор #Диққат ​​ Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев, ҳоким | MILITSIYA TV | РАСМИЙ КАНАЛ

#Тезкор #Диққат

​​ Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев, ҳоким ўринбосарлари ва қатор бошқармалар бошлиқлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда, пойтахт ҳокими мамлакатимиз ҳудуди, хусусан, Тошкент шаҳрига кескин совуқ об-ҳавонинг кириб келиши муносабати билан ҳар қандай талофатларнинг олдини олиш бўйича мутассаддиларга тегишли топшириқларни берди:


— аномал совуқ кунлар даврида, ўн кун давомида: 9 дан 18 январгача шаҳар ва туман ҳокимликларида, бошқармалар ва уларнинг туман бўлимларида ҳар қандай мажлислар (жумладан Zoom шаклида), тадбирлар, масъулларни асосий фаолиятидан чалғитувчи бошқа йиғилишларни ўтказиш тақиқланади;

— вазиятларни бошқариш юзасидан топшириқлар телефон ва онлайн алоқа тизимлари орқали тўғридан-тўғри берилади;

— қолипли нон ишлаб чиқарувчиларга газ ва электр  энергияси узлуксиз етказиб берилишини назоратга олиш;

— озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;

— шаҳар жамоат транспортининг тизимли ишлаши чораларини кўриш;

— марказий ва ички йўлларни тезкорлик билан қор ва музламалардан тозалашни ташкил қилиш;

— бошқарув сервис компаниялари томонидан кўп қаватли уйлар йўлакларини қор ва музламалардан ўз вақтида тозалашни таъминлаш;

— электр тизимида аварияларни тезкор бартараф этиш;

— туғруқхоналар, шифохоналар, мурувват ва меҳрибонлик уйларининг иссиқлик таъминотини алоҳида назоратга олиш, улардаги мавжуд электр генераторларини ёқилғи билан таъминлаш, тўхтовсиз ишлаши учун шай ҳолатга келтириш;

— фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан  2 кун муддатда жамоат жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича қайта кўрик-назорат тадбирларини ўтказилишини таъминлаш;

— аҳолини жамоат транспортидан фойдаланишига кенг имкониятлар яратиш ва имкон қадар шахсий транспорт воситасидан фойдаланмасликни тавсия этиш;

— навбатчилик, штаблар ва call-марказлар фаолиятидаги алоқа телефонларининг узлуксиз ишлашини назоратга олиш;

— 2 кун муддатда 103 тез тиббий ёрдам машиналарини тиббий анжом ва дори воситалари билан таъминланганлик даражасини кўздан кечириб, етишмовчиликларни тўлдириш;

— кўчада хизмат қилаётган йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва ободонлаштириш ходимларини иссиқ чой ва егулик, ихчам термос идишлари билан таъминлаш ва ҳоказо.

" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!