Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 1902 йилда ишлаб чиқарилган о | MILITSIYA TV | РАСМИЙ КАНАЛ

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 1902 йилда ишлаб чиқарилган оғирлиги 32,22 грамм бўлган 1 дона «Nikolay-2» олтин тангасини 100 минг АҚШ долларига сотаётган шахслар ашёвий далиллар билан ушланган.

Маданий мерос агентлигининг хулосасига кўра, ушбу олтин танганинг бугунги кундаги баҳоси 1 млрд сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!