Get Mystery Box with random crypto!

Сўнгги пайтлардаги ички ишлар тизими билан боғлиқ хабарлар орт | MILITSIYA TV | РАСМИЙ КАНАЛ

Сўнгги пайтлардаги ички ишлар тизими билан боғлиқ хабарлар ортидан бу тизимнинг қаҳрамонлари билан қизиқиб кўрдим.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ хизмат вазифасини бажариш вақтида нақ 471 нафар ички ишлар органлари ходимлари ҳалок бўлган.

Шундан бевосита жиноятчиликка қарши курашиш ва хавфли жиноятчиларни қўлга олиш ёки уларни зарарсизлантириш жараёнида 105 нафар ички ишлар органлари ходимлари ҳалок бўлган, 64 нафари эса ногирон бўлиб қолган.

Даҳшатли рақамлар-а? Ҳар бир ходим кимнингдир азиз фарзанди, суюкли ёри ва отаси бўлган. Нега бугун биз бу қаҳрамонларни эсламаймиз, уларни шарафли хизматларини қадрламаймиз?

Тўғри, давлат томонидан уларнинг оилаларига етарлича эътибор қаратилади. Бироқ жамият-чи, халқ-чи? Ахир улар чойхонада улфатлари билан маишат қилиб ўтирганида ёки ўзларини шахсий ишлари туфайли ҳалок бўлмаган-ку!

Масалан, Тошкент туманилик Ғайратжон (катта лейтенат) 2008 йили 9 май куни хизмат вазифасини бажараётганида жиноятчи томонидан оғир тан жароҳати етказилиши оқибатида вафот этган.

Нега шу қаҳрамоннинг исмини ҳеч ким фарзандига қўймайди? Нега фарзандим шундай халқ қаҳрамони бўлсин демайди? Футболист Месси ёки Марадонна исмларини ҳам қўйиб ётибмиз-ку! Нима учун фарзандаримиз шундай мард ва жасур, ватан ҳимояси йўлида жонини фидо қилишини истамаймиз? Милицияларга душмандек қараймиз, худди улар бизни босиб олган оккупантдек фикр шаклланиб қоляпти.

Аслида улар биз уйда ёнбошлаб телевизорда футбол кўриб ётишимиз учун жон берганми?

" @MILITSIYA_TV " энг тезкор ва ишончли хабарлар!