Get Mystery Box with random crypto!

Польша аскари Беларусдан сиёсий бошпана сўради Польша аскари | MILITSIYA TV | РАСМИЙ КАНАЛ

Польша аскари Беларусдан сиёсий бошпана сўради

Польша аскари Беларусь ҳукуматидан сиёсий бошпана сўради, деб хабар бермоқда Sputnik Беларусь.

Хабарда айтилишича, 1996 йилда туғилган Эмиль Чечко кечқурун Тушемля постида чегарни кесиб ўтган.

Аскарнинг айтишича, у қирол Казимир номидаги 16-Померания механизациялашган дивизиясининг 11-Масурия артиллерия полкининг ҳарбий хизматчиси. Ҳозирда унинг қисмлари Беларусь билан чегаранинг бир қисмини ҳимоя қилиш учун жойлаштирилган.

Шунингдек, аскар Польшанинг миграция инқирози ва қочқинларга нисбатан ғайриинсоний муомала амалиётига оид сиёсатига қўшилмаслигини айтган.

https://t.me/joinchat/UG3J-LUlkgGlwSA8