Get Mystery Box with random crypto!

Қашқадарёда эркак хотини томонидан пичоқланди. Бу ҳақда Қашқад | MILITSIYA TV | РАСМИЙ КАНАЛ

Қашқадарёда эркак хотини томонидан пичоқланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 5 декабрь куни соат 18:00 ларда Косон тумани "Қорабайир" МФЙда яшовчи Э.Ж. маст ҳолатда турмуш ўртоғи М.Х.ни ҳақоратлаб, уриб-тепиб, томоқ соҳасидан бўғган.
Чорасиз қолган аёл эрини қўлидан чиқишга ҳар қанча ҳаракат қилмасин, кучи етмаганлиги сабабли ёнида супадаги сават устида турган ошхона пичоғини олиб, турмуш ўртоғининг чап қўлтиқ ости соҳасига бир марта санчиб олган.

Натижада, эр бўлмиш Э.Ж. олган оғир тан жароҳати туфайли вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан М.Х.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/joinchat/UG3J-LUlkgGlwSA8