Get Mystery Box with random crypto!

MILITSIYA TV | РАСМИЙ КАНАЛ

Telegram kanalining logotibi militsiya_tv — MILITSIYA TV | РАСМИЙ КАНАЛ M
Telegram kanalining logotibi militsiya_tv — MILITSIYA TV | РАСМИЙ КАНАЛ
Kanal manzili: @militsiya_tv
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar , Erotica
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 24.48K
Kanalning ta’rifi

🇺🇿 " Militsiya Tv " энг тезкор ва ишончли хабарлар!
📲 Қандайдур ходисага гувох бўлдингизми? Бизга юборинг!!!
Реклама учун @Abrorbek909
✍ Мурожаатлар учун @Murojaat1_uchunbot
Инстаграм : https://instagram.com/militsiya_tv

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 545

2021-12-25 09:01:03 #Билишингиз_шарт
Рождество ва Янги йил байрамлари қаердан келган, иккисининг фарқи нимада?

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида насронийлар Рождествони 24 декабрдан 25 декабрга ўтар кечаси нишонлайдилар. Янги йил ва Рождество байрами ўртасидаги фарқ ҳар йили кўплаб тортишувларга сабаб бўлади.

Григориан тақвимининг бошланиши бўлган Янги йил ва Рождество байрамларининг саналари яқин бўлгани туфайли кўпинча чалкаштириб юборилади.

Хўш, Янги йил ва Рождество ўртасидаги фарқ нимада? Бутун дунёда нишонланадиган бу байрамлар қаердан келган? Рождество ва Янги йил ўртасидаги фарқ ҳақида билишингиз керак бўлган муҳим маълумотларни қуйида ўқишингиз мумкин.

Рождество байрамининг келиб чиқиш тарихи

Рождество ҳар йили 25 декабрда нишонланади. Байрам 24 декабр куни Рождество арафасида бошланади ва баъзи мамлакатларда 26 декабрь оқшомига қадар давом этади. Рождество бу — насронийлар томонидан "Нажоркор Масиҳ" деб ҳисобланадиган Исо ибн Марямнинг туғилган кунини анъанавий нишонлайдиган байрамдир.

Арман черкови каби баъзи Шарқий православлар, Рождествони 6 январда нишонлайди, бу Юлиан тақвимида 25 декабрга тўғри келади.

Рождество байрамининг асоси қадимги даврлардан бери нишонланиб келинган бутпараст ва Рим қишки байрамлари бўлган Юле ҳамда Сатурналия байрамларига бориб тақалади.

Рим империяси даврида насронийлар маҳаллий халқ бу динни осонроқ қабул қилишлари учун бутпараст байрамларни диний байрам сифатида нишонлай бошлаганлар. Аслида эса диний ва тарихий манбаларда Исо пайғамбарнинг аниқ туғилган санаси маълум эмас.

Бугунги кунда Рождество насроний бўлмаганлар ҳам нишонлайдиган, диний тамойиллардан озод бўлган, совғалар алмашиш сифатида нишонланадиган универсал байрамга айланди. Ушбу ўзгаришнинг энг асосий сабабларидан бири "Қорбобо" шахсидир.

Қорбобонинг келиб чиқиш тарихи

"Қорбобо" 24 декабрга ўтар кечаси уйларга яширинча кириб, болаларга совғалар қолдирадиган афсонавий шахсдир. Бугунги кунда у қизил либосли, оқ соч ва соқолли одам сифатида гавдаланади.

"Қорбобо"нинг йил давомида "ножўя иш қилмаган" болаларга совғалар олиб келиш анъанаси Скандинавия мифологиясидаги Один худосидан келиб чиққан.

Янги йил байрамининг келиб чиқиши

Янги йил байрами одатда янги йилни кутиб олиш учун ўтказилади. Бу анъана милоддан аввалги 46 йилда Рим империясининг муҳим раҳбарларидан бири Юлий Цезар томонидан тадбиқ қилинган.

Янги йилнинг биринчи куни, дунёда энг кўп қўлланиладиган Григориан календарида январь ойининг биринчи куни сифатида белгиланган. Ҳар соҳада янги бошланиш маъносини англатадиган Янги йил, дунёнинг кўплаб мамлакатларида турли анъана ва маросимлар билан бирга нишонланади. Бунинг асосий мақсади эса, келаётган йил тўкинлик ва омад олиб келишига умид қилишдир.

31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси нишонланадиган янги йил ва Рождество бир-биридан тубдан фарқ қилади. Бироқ, икки байрам саналари яқин бўлгани туфайли, Рождество маданияти билан таниш бўлмаган аксарият шарқ мамлакатларида кўпинча бу нарса адаштириб юборилади.


https://t.me/joinchat/UG3J-LUlkgGlwSA8
3.0K views06:01
Ochish/sharhlash
2021-12-25 08:01:57
"Ўзбекча ремонт"

Кейин бу Оддий устанинг рахбарлари бажарилган ишлар актида тахминан шундай ёзишади:

: Чуқур ковлаш учун - 3млн сўм.
: Соляркага - 500минг сўм
: Янги Труба - 2млн сўм
: Усталарнинг хақлари - 5млн сўм
: Овқатланиш - 250минг сўм


Аслида эса 10минг сўмлик "СКОТЧ" ишлатилган

https://t.me/joinchat/UG3J-LUlkgGlwSA8
3.6K views05:01
Ochish/sharhlash
2021-12-25 06:31:09
Фирибгарлар "интернет тармоғида"


https://t.me/joinchat/UG3J-LUlkgGlwSA8
3.7K views03:31
Ochish/sharhlash
2021-12-25 06:00:34
Энди барча ҳужжатлар телефонда: ўзбекистоликларга паспортининг рақамли профили берилади

Президентга янги — паспорт, "права", диплом, меҳнат дафтарчаси каби ҳужжатларни ўз ичига олувчи янги мобиль илова тақдимоти эълон қилинди.

https://t.me/joinchat/UG3J-LUlkgGlwSA8
3.5K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-12-24 16:00:46
Тошкентда бир инсон уйини мана шу тарзда янги йилга тайёрлабди

сизга хам ёқдими?

https://t.me/joinchat/UG3J-LUlkgGlwSA8
3.7K views13:00
Ochish/sharhlash
2021-12-24 14:45:05
2.9K views11:45
Ochish/sharhlash
2021-12-24 14:11:12
2.9K views11:11
Ochish/sharhlash
2021-12-24 13:39:09
Хоразмда қор ёғмоқда экан

https://t.me/joinchat/UG3J-LUlkgGlwSA8
2.9K viewsedited  10:39
Ochish/sharhlash
2021-12-24 12:45:07 #Adliya_xabari

Швейцария суди Гулнора Каримованинг активларини мусодара қилди

Бир қатор хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари Швейцария Федерал жиноят суди асосий бенефициари Гулнора Каримова бўлган “Takilant Ltd.” компаниясига тегишли ноқонуний йўллар билан орттирилган маблағларни мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилгани ҳақидаги маълумотларни эълон қилишди.

Бироқ, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган маълумотларда суд қарорининг барча тафсилотлари ошкор этилмаган, бу эса ушбу иш бўйича ишончли маълумотларни кенг жамоатчиликка объектив етказишга тўсқинлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда Швейцария Федерал прокуратураси Гулнора Каримова ва унга алоқадор шахсларга нисбатан жиноий маблағларни легаллаштириш ва қалбакилаштириш бўйича кенг кўламли тергов бошлаган эди. Гап Ўзбекистон бозорига кириш ва тўсиқсиз ишлаш эвазига хорижий телекоммуникация компанияларидан ноқонуний йўл билан олинган йирик маблағларни легаллаштириш ҳақида кетмоқда.

Швейцария ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан олиб борилган жиноий тергов ишлари доирасида Швейцария Федерал прокуратураси томонидан ушбу давлат банкларида жойлашган “Takilant Ltd.” Компаниясига тегишли 350 млн. АҚШ долларидан ортиқ маблағлар мусодара қилинган.

Жорий йилнинг 22 декабрида эълон қилинган баёнотида Швейцария суди Г.Каримова ва унинг шерикларини ноқонуний маблағларни оғирлаштирувчи ҳолатларда легаллаштиришда айбдор деб тан олгани ва шу сабаб 293 млн долларидан ортиқ маблағ мусодара қилингани ҳақида хабар берди.

Бу Швейцария ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари учун муҳим ғалаба ҳисобланади, чунки у маблағларни Ўзбекистон Республикасига қайтариш бўйича кейинги музокаралар учун имконият очади.

Шу билан бирга, суд қарорига кўра 70 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар процессуал харажатлар чиқариб ташланганидан сўнг “Takilant Ltd.” Компаниясига қайтарилиши мумкин. Айрим ОАВ суд қарорининг ушбу қисмини нотўғри талқин қилган ҳолда асоссиз маълумотлар тарқатишмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Швейцария федерал жиноят судининг 2021 йил 17 декабрдаги қарори ҳали якуний қарор эмас. Ҳусусан, Швейцария ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари суднинг ушбу қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Бундан ташқари, ушбу маблағларга нисбатан Америка Қўшма Штатларнинг ваколатли органлари томонидан уларни ҳибсга олиш тўғрисида даъво ва ордер ҳам мавжуд, бу эса Швейцария судининг кўрсатилган қарори кучга кирган тақдирда ҳам ушбу маблағларни компанияга қайтариш имконини бермайди.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари Швейцария ва АҚШ расмийлари билан Г. Каримова ва унинг шерикларининг жиноий фаолият натижасида орттирилган активларини қайтариш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Чунки ушбу жиноятлардан Ўзбекистон давлати ва халқи ҳам жабр кўрган.

Адлия вазирлиги
Mатбуот хизмати

https://t.me/joinchat/UG3J-LUlkgGlwSA8
3.0K views09:45
Ochish/sharhlash
2021-12-24 12:01:27
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги 22-мактаб директори касаба уюшмаси йиғилишида мактабда аниқланган камчиликларни ёпиш учун директор жамғармасидан прокуратура ходимига 200 доллар бергани ҳақида гапирган.

Прокуратура ва ХТВ ҳолатни ўрганишини сўраймиз”

https://t.me/joinchat/UG3J-LUlkgGlwSA8
2.9K views09:01
Ochish/sharhlash