2022-01-01 19:01:33
Буюк Наполеондан иқтибослар:
- Александр Македонский, Август Цезарь, Буюк Карл ва мен бахайбат империяларни шакллантирганмиз. Бизнинг доҳиёна ишларимизнинг асл моҳияти нимадан иборат эди ? Асл моҳияти зўровонлик ва куч ишлатишдан иборат эди. Фақатгина Исо Масиҳгина ўз империясини севги билан, эзгулик билан пайдо қилганди..... Ва шунга ишончларинг комил бўлсинки у одамлар хақиқий одамлар эди, аммо уларнинг биронтасиям унга тенг кела олмасдилар; Исо Масиҳ одам мақомидан хам каттароқ одам эди. Исо Масиҳ бажариш қийин бўлган қолган талаблардан анча катта талабни қўяди. У инсон қалбини сўрайди.
- Бойлик унинг борлигида эмас, балки унинг ишлатилишида мухим хисобланади.
- Худо жангларда кимнинг артиллерияси кўпроқ ва кучлироқ бўлса ўша томонида туради.
-Катта сиёсат бу катта ишларга йўналтирилган соғлом фикрлашдир.
- Москва остонасидаги (Бородино) жангим энг дахшатли, энг қирғин, энг гўзал жангим бўлганди. Бу жангда французлар ўзларининг ғолиблигини исботлаган бўлсалар, руслар эса ўзларининг енгилмаслигини исботлаган эдилар.
-Мени фақат ўта ёмон хабарлар олиб келсангизгина уйғотинг, яхши хабарлар уйғонгунимча кутиб турсаям бўлаверади.
-Амалдорларнинг алмаштириб турилиши бу давлат манфаатларига мос келувчи жараёндир. Агар бундай бўлмаса сеньорлик ва махаллий хуқуқнинг пайдо бўлишига олиб келади.
- Хар қандай катта ишда албатта бир қисмни захирада ушлаб туриш мақсадга мувофиқдир.
-Севгидаги ягона ғалаба-бу қочишдир.
-Буюк инсонлар хатто бахтсизлик пайтида хам буюклигича қолаверадилар.
- Хар бир аскарнинг тўрвасида маршаллик унвони ётиши мумкун.
- Инқилобларда биз икки хил навли одамлар билан тўқнашамиз: Биринчиси инқилобни амалга оширган олийжаноб одамлар бўлса,иккинчи тоифа инқилобдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланадиган кишилардир.
- Россияда йўллар йўқ,балки йўналишлар бордир.
-Мохиятан олганда бошқарув тузумининг қандай бўлишидан,унинг қандай кўринишда
бўлишидан қатъий назар,ўша давлатдаги гражданларнинг хуқуқлари тенглаштирилсагина давлатни бошқаруви осон бўлади.
- Бошқарувда лаёқатсизлик,маъсулиятсизлик муқаррар давлат мулкини талон-тарож бўлишига ва қонунларнинг бажарилмай қолишига олиб келади.
-Француз революциясининг буюк ва гўзал хақиқатлари мангу яшайди,- биз уни ажойиб,мўжизавий хайкаллар,санъат асарлари билан чирмаб ташладик!Бу хақиқатлар бархаётдир.Инқилобнинг доғларини эса биз шон-шухрат билан ювуб ташладик.
-Агар бошқарувда халол ишласангиз жуда қийин бўлади сизга.
- Уруш бу кутилмаган,олдиндан айтиб бўлмайдиган воқеалардан иборат жараёндир.
- Харбий қўшинлар мамлакатни химоя қилиши учун етарли куч эмас, агар халқ ватанини химоя қилса ўша мамлакат енгилмасдир.
-Фақат хаёлгина дунёни бошқаради.
-Хар қандай партия раҳбари ўз тарафдорларини тўлқинлантира олсагина ўша партияни одамлар қўллаб қувватлайди.Агар армия саркардаси жасоратга эга бўлмаса ўша саркарда қобилиятсиз саркарда деганидир.
-Сиз хақиқий дўстларингизни бор-йўқлигини билмоқчи бўлсангиз бир муддат бахтсиз бўлиб туришингизга тўғри келади.
Жангни ютган одам деб яхши маслахат берган одамлар эмас,балки ўша маслахатни ола олган ва маъсулият билан уни бажара олган одамга айтилади.
154 views16:01