Президент дин пешволарига мурожаат қилди Баъзи гуруҳлар орасида диний қарашларни Конституция ва қонунларимизга қарши қўйиш, дунёвий қадриятларни ҳаром деб билиш ҳолатлари афсус билан қайд этилди.
<...>"Мухтарам уламоларимиз, дин пешволарини инсон қадрини улуғлаш, бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотларимизда фаол бўлишга, ўзларининг маънавий фазилатлари билан бошқаларга ўрнак кўрсатишга чақираман.
<…> Ҳажга ва умрага бориб келган ҳар бир юртдошимиз маънавият тарғиботчиси бўлиши, одамларни яхшиликка бошлаши керак. Афсуси ҳамма шундай бўлмаяпти. Зиёрат баҳона ўзини кўз-кўз қилиш, манманликка берилиш каби бизга ярашмайдиган хунук ҳолатлар кўзга ташланаяпти”, - деди Шавкат Мирзиёев.
https://t.me/+5rvwJ7GFAJFkYWIy