2022-04-07 23:15:18
Қўйни имтиёзли кредитга олиш тартиби ҳақида биласизми?
«Таъминотчи» каналида
батафсил тушунтириб ўтилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан
«Чорвачиликни ривожлантириш йўналишида кредитлар устувор
равишда камида 10 дан 50 бошгача четдан келтирилган наслли чорва молларини (қорамол, қўй, эчки) боқиш учун кичик фермаларни ташкил
этишга берилади» белгиланган.
Лекин, айни пайтда тижорат банклари қўй сотиб олиш учун жисмоний шахсларга ҳам кредит ажратмоқда. Фақат бунда юқоридаги талабга кўра, энг камида 10 бош қўй сотиб олиш талаб этилмоқда.
Юқоридаги қарорга кўра, имтиёзли кредитлар ҳисобига товар ва хизматларни бозор тамойиллари асосида эркин сотиб олиш ёки сотиш Ягона электрон платформада яратилган
«маркетплейс» тизими ёрдамида амалга оширилиши қатъий белгиланган.Бунинг учун маркетплейсга жойлаштирилган
қўй нарҳи 3 млн. сўм бўлса, 11 та қўй сотиб олишингиз мумкин, агар
2,5 млн. сўмдан бўлса, 13 та қўй сотиб олишингиз мумкин.
Демак, имтиёзли кредитга қўй сотиб олишни қадамма-қадам тушунтириб ўтамиз:1. Oilakredit.uz платформада
онлайн ариза юборасиз;
2. Онлайн аризангиз скоринг таҳлилдан ўтгач, ҳудудга бириктирилган
ҳоким ёрдамчиси онлайн тавсиянома беради;3. Тижорат банки билан
кредит шартномани онлайн имзолайсиз(шартномани имзолаш учун сиз Давлат хизматлари марказидан ЭРИ калит олишингиз зарур);
4. Smart-market.uz платформасида таъминотчи корхона билан
онлайн шартнома имзолайсиз;5. Таъминотчи корхона қўйни етказиб бергач, ҳисобварақ фактурани
онлайн имзолайсиз;6. Ҳоким ёрдамчиси қўй олиб келганини жойига чиққан ҳолда
мониторинг қилади ва расмни онлайн платформага бириктиради;
7. Банк қўй сотиб олиш учун имтиёзли кредит ажратади.ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ОЛМОҚЧИ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАР ОНЛАЙН АРИЗАНИ ҚАНДАЙ ЮБОРИШИ ҲАҚИДА БУ ЕРДА
ТЎХТАЛИБ ЎТИЛГАН.Савол юбориш | Эълон жойлаш
@bankirkundaligi
185 viewsХамидов Шерзод, 20:15