Telegrammada porno terabaytlaridan foydalanish »

ФВБ огоҳлантиради! Республикамиз, хусусан, Сирдарё вилояти ҳу | Сирдарё маҳаллалар янгиликлари ✅

ФВБ огоҳлантиради!

Республикамиз, хусусан, Сирдарё вилояти ҳудудида кузатилаётган ёғингарчиликлар оқибатида юзага келган муаммолар яъни сувларнинг тўпланиб қолишини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ҳудудий ҳокимликлар, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда ихтисослаштирилган хизматлар билан ҳамкорликда барча зарур чоралар кўрилмоқда. Вазият тегишли хизматларнинг тўлиқ назорати остида.
Таъкидлаш жоизки ёғингарчиликлардан олдин момоқалдироқ бўлиб, чақмоқ чақиш ҳодисалари ҳам учраб туради. Чақмоқлар инсон ҳаёти, соғлиги, мол-мулки учун хавфли табиат ҳодисаси ҳисобланади.
Шу сабабдан фуқаролар ушбу вазиятларда қуйидаги қоидаларга риоя этишларини сўраб қоламиз:
— ирригасия тармоқларининг созлигига эътибор қаратинг;
— Зарурат бўлмаган ҳолларда, яшаш хонадонингиздан ташқарига чиқманг;
—Чақмоқ ва яшин ҳодисаси кузатиладиган вақтларда ташқарида бўлсангиз, иложи борича панароққа ўтинг, дарахт ва симёғочлар тагида турманг. Автомобилда бўлсангиз ҳаракатни тўхтатинг ва машина ичида қолинг. Яшаш жойларидаги ер ўтказгичлари ва автомобилларнинг темир қисмларига тегманг.
—Яшаш хонадонингиздаги газ, электр жиҳозларидан фойдаланишда эътиборли бўлинг ва хавфсизликни таъминланг.
—Автомобилда ҳаракатланган вақтларда барча зарурий хавфсизлик қоидаларига риоя этинг. Уларни дарахтлар ва енгил конструкцияли иншоотлар остида қолдирманг.
—Ўз ҳудудингиздаги сув йўлларини ҳўжалик мақсадларида тўсилишига йўл қўйманг.
Агар турли ҳилдаги фавқулодда вазиятларга дуч келсангиз қуйидаги рақамларга зудлик билан мурожаат қилинг.

101 ёки 1050 – Ёнғин-қутқарув хизмати
102-Ички ишлар органлари
103-Тез тиббий ёрдам хизмати
104-Газ-авария хизмати