Get Mystery Box with random crypto!

Файзбоғ (ТемурМалик)

Kanal manzili: @fayzboguz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 18.94K
Kanalning ta’rifi

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)
Алоқа: @SivasgaXat_bot
Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz
Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida
Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/ hzJqLUtVL1swMzc6

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar

2024-05-15 16:40:48
Словакия парламентида бош вазир Фицога суиқасд уюштирилди

Словакия оммавий ахборот воситалари республика ҳукумати мажлиси бўлиб ўтаётган бинода отишма содир бўлгани ҳақида хабар бермоқда.

Отишмада бош вазир Фицо яраланган, ҳужумчи қўлга олинган.

Қайд этилишича, отишма Словакия Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин, бош вазир Фицо чиқиш қилган пайтда юз берган. У айни дамда касалхонага ётқизилган.

Отишма қандай мақсадда қилингани ҳозирча маълум эмас.

Маълумот учун, Роберт Фицо россияпараст қараши билан машҳур. У Словакия бош вазири этиб сайланганидан сўнг, мамлакат Украинага ҳарбий ва моддий ёрдам беришни тўхтатган эди.

@fayzboguz
6.9K views13:40
Ochish/sharhlash
2024-05-15 15:46:01
Грузия парламенти “хорижий агентлар” деб ном олган қонун лойиҳасини учинчи ўқишда ҳам қабул қилди

Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси ва унинг иттифоқдош “Халқ кучи” фракциясидан 84 депутат қонун учун овоз берган. 30 мухолифатчи депутат бунга қарши чиққан.

Шундай қилиб, мунозарали қонун қабул қилинди, бироқ мамлакат Президенти Саломе Зурабишвили қонунга вето қўйишга ваъда берди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу Грузиянинг ЕИга йўлини ёпади ва мамлакатни Россия томон буради.

Бироқ ҳукмрон кўпчилик Президент ветосини бекор қилиш учун етарли овозга эга.

“Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида”ги қонунга кўра, йиллик даромадининг 20 фоизидан кўпроғини чет элдан молиялаштирган нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари “хорижий манфаатдор ташкилотлар” сифатида рўйхатдан ўтиши ва йиллик молиявий декларация топшириши шарт.

Ушбу қонун лойиҳасига норозилик билдириб, бир неча кундан бери минглаб грузин фуқаролари парламент олдида норозилик намойишини ўтказмоқдалар.

@fayzboguz
7.3K views12:46
Ochish/sharhlash
2024-05-15 12:12:04
Saneg1 савдо учун метан чиқиндилари дастурини рўйхатдан ўтказди

“Саноат Энергетика Гуруҳи” (Saneg) МЧЖ ҚК Марказий Осиёда ўзининг ишлаб чиқариш активларида метан чиқиндиларини камайтириш лойиҳасини амалга оширган биринчи компания бўлиб, уни Германия атроф-муҳит вазирлиги тасарруфидаги Германия чиқиндилар савдоси агентлиги рўйхатдан ўтказди.

Иш жараёни VEMA SA (Швейцария) ва ICA-Finance AS (Норвегия) билан яқин ҳамкорликда чиқиндиларни замонавий усулда аниқлаш ва бартараф этиш воситаларидан фойдаланган ҳолда қўшма декарбонизация лойиҳаси доирасида амалга оширилди.
11.9K views09:12
Ochish/sharhlash
2024-05-15 10:16:19
Бўзатов фестивали, 16-22 ёшлилар тоифасида чемпионни топдим. Ажойиб ижро.

Муаллиф: Ҳалимхонов Шоҳрух (Наманган вилоятидан)

@fayzboguz
14.2K views07:16
Ochish/sharhlash
2024-05-15 09:04:33
АҚШ, Европа Иттифоқи ва НАТОнинг Марказий Осиёдаги сиёсати минтақа давлатларига “рангли инқилоблар” хавфи билан таҳдид қилмоқда

Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин Уфада “Валдай” халқаро мунозара клубининг IV Марказий Осиё конференсияси очилишида сўз очди.

«Биз Вашингтон ва Брюсселда энг муҳим вазифани ҳал қилиш – ҳудуднинг ресурс базасига кириш ва унга туташ транспорт артерияларини, шунингдек, сувдан фойдаланиш тизимини назорат қилиш учун ноинсоф ўйин ўтказишаётганини кўряпмиз. Бу мақсадларга эришилгач, Марказий Осиё давлатлари ҳукуматлари Ғарб учун ҳамроҳ бўлишдан тўхтайди ва шунга мос равишда “рангли инқилоблар” хавфи ҳам тўлақонли намоён бўлади", дейди Галузин.

Дипломатнинг фикрича, “дўстона бўлмаган мамлакатлар”нинг стратегик мақсади Россия ва Марказий Осиё республикалари ўртасида низо келтириб чиқаришдир.

“Марказий Осиё давлатлари пойтахтлари Ғарб билан ҳаддан ташқари яқинлашиш ва Россияга қарши санкцияларга қўшилиш салбий оқибатларидан хабардор”, дейди Галузин.

@fayzboguz
15.9K views06:04
Ochish/sharhlash
2024-05-14 11:04:41 Reuters агентлиги Исроил танклари Рафаҳнинг янги ҳудудларига бостириб кирганини хабар қилмоқда.

Аввалроқ АҚШ ушбу операцияни нотўғри қарор деб ҳисоблашини ва, агар Исроил Рафаҳга бостириб кирса, унга айрим турдаги қуроллар етказиб беришни тўхтатишини маълум қилган эди.

Нетаняҳунинг фикрига кўра, Рафаҳга қўшин киритиш иккита асосий мақсадга хизмат қилади: исроиллик асирларни озод қилиш ва ҲАМАСни йўқ қилиш.

@fayzboguz
15.3K views08:04
Ochish/sharhlash
2024-05-13 09:30:48 ​​Кремлга кўра, Сергей Шойгу мудофаа вазири лавозимидан озод қилиняпти. У 2012 йилдан бери шу постда эди. Баъзи хабарларга кўра, у Патрушевнинг ўрнига Хавфсизлик кенгаши раҳбари бўлади.

Янги мудофаа вазири этиб яна ҳарбий тажрибаси бўлмаган иқтисодчи, Путиннинг узоқ йиллик содиқ ёрдамчиси - Бош вазир ўринбосари Андрей Белоусов тайинланади. Айтилишича, Путин бу билан давлат иқтисодини уруш амалиётларига янаям яқинроқ боғламоқчи. Песковга кўра, Россия 1980-йиллардаги СССРда бўлгани каби Ялпи ички маҳсулотнинг катта қисмини мудофаага сарфлаяпти.

Белоусов — Россияни ҳар томондан душманлар ўраб олганига ишонувчи «крымнаш»чи. Путин дзюдоист бўлса, у самбист ва каратист.

@fayzboguz
17.8K viewsedited  06:30
Ochish/sharhlash
2024-05-12 19:41:15
Уч кундан бери Нукус шаҳридамиз. Бу ерда “Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танлови республика босқичи старт олди. Ҳар кун турли ёшдаги ижодколарнинг бахшичилик, опера ва эстрада йўналиши бўйича чиқишларини томоша қилиб турибмиз. Адашмасам, танлов "Ёшлар" ва "My5" телеканалларида ҳам намойиш этиляпти. Кўринг, жуда қизиқ ўтяпти.

Бугун кўпгина ижодкорлар ичида мана шу қизчанинг чиқиши кўпроқ ёқди. Жюрилар ҳам қоил қолиб, яхши балл қўйиб беришди. Кукла ролини моҳирона ижро этибди қизгина.

Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикаси 10-17 май кунлари 14 та ҳудуддан йиғилган ёш истеъдод эгаларига мезбонлик қилади.

@fayzboguz
11.1K views16:41
Ochish/sharhlash
2024-05-12 08:03:08 ​​25 яшар сартарош бола “ҳаво ғалати бўвотти, манда черепное давление бор, ока”, дейди.

Бошқа давлатларда бу ёшдагилар давление нималигини билиш у ёқда турсин, черепи қаердалигини кўрсатиб беролмайди.

Бизда одам тез катта бўлади. Ҳаёт ташвишлари ҳам, касалликлар ҳам шунга мос.

Ибрат Сафо

@fayzboguz
20.4K viewsedited  05:03
Ochish/sharhlash
2024-05-11 08:15:02
Сўнгги 20 йил ичида биринчи марта Ерда энг юқори бешинчи даражадаги магнит бўрони содир бўлиши мумкин

Ер аҳолиси қарийиб экстремал G5 даражали 9 баллик геомагнит қўзғалиш таъсирида экани айтилмоқда. Бу энг кучли қўзғалиш ҳисобланади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, сўнгги икки кун ичида Қуёшда энг юқори Х даражали олтита чақнаш содир бўлган, чақнаш фаоллиги даражаси ўн балли шкала бўйича 9,8 га яқин. Ердаги турли даражадаги кучли геомагнит бўронлар ҳафта охиригача давом этиши мумкин.

30 ёшдан катта ёшли аксар қатламда: 

- бош мия орт қисми ва пешона тиришиши;
- артериал қон томир касалликлари;
- апатия каби хасталиклар кузатиляпти.

Бу каби таъсирга мойил кишилар спиртли ичимликлар ичишдан тийилиши, кўп овқатланмаслик, жисмоний зўриқиш билан боғлиқ турли машқлар бажармаслик, кўпроқ дам олиши, кўпроқ сув, ялпиз-кўк чой дамларини ичиш тавсия этилади.

@fayzboguz
23.4K views05:15
Ochish/sharhlash