Get Mystery Box with random crypto!

XORAZMBUGUN/24| РАСМИЙ КАНАЛ️

Kanal manzili: @xorazmbugunn
Toifalar: Shafqatsizlik
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 27.87K
Kanalning ta’rifi

Жаҳонда ва Хоразмда бўлаётган энг сўнги янгиликлар бизнинг каналдан топишингиз мумкин.
Хоразм вилоятида бўлаётган хабарларни @BLOGERUZ 👈 га юборинг.
Реклама бериш:
@Blogeruz👈🏻

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-04-29 13:28:26
Ҳазорасп тумани ҳокими бахтсиз ходисада ёниб кетган уйни бориб кўрди.

Аждодларимиз хайру саховат кўрсатишни ўзларининг қалб амрига кўра бажарган. Энг қийин вазиятларда ватандошларини ҳам маънавий, ҳам моддий қўллаб-қувватлаган. Зеро, яхшилик, хайру саҳоват, улуғ фазилатдир.

Ҳазорасп тумани ҳокими Зафар Абдиримов бугун бахтсиз ҳодиса туфайли уйи ёниб кетган “Бешта” маҳалласида яшовчи Умида Жуманиязова ҳолидан хабар олди.
Фуқаро билан суҳбатлашгач мурожаати ижроси юзасидан янги иморат кўтарилишида туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан ёрдам кўрсатилиши белгиланди.

Хоразмбугун хабарлар
3.5K views10:28
Ochish/sharhlash
2023-04-29 11:45:21
Хоразм вилояти бўйича аҳоли зичлиги қанчалиги айтилди.

Хоразм вилояти статистика бошқармасининг дастлабки маълумотларига кўра, вилоятимизда 2023- йилнинг 1- апрел ҳолатига 1 квадрат километрга ўртача 325 киши тўғри келган.

Хоразмбугун хабарлар
4.9K viewsedited  08:45
Ochish/sharhlash
2023-04-29 10:11:49
Спортнинг Кингбоксинг тури бўйича ёшлар, катталар, қизлар ва аёллар ўртасида Хоразм вилояти биринчилиги бўлтб ўтди.

Жорий йилнинг 26-28 апрел кунлари Урганч шаҳар "ДИНАМО" жисмоний тарбия спорт жамияти Хоразм вилояти кенгашида Спортнинг Кингбоксинг тури бўйича ёшлар, катталар, қизлар ва аёллар ўртасида Хоразм вилояти биринчилиги ўтказилди. Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар Хоразм вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси томонидан муносиб тақдирландилар.

Хоразмбугун хабарлар
5.6K viewsedited  07:11
Ochish/sharhlash
2023-04-29 09:09:51
Хоразмда март ойида 210 та никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилган

Дастлабки маълумотларига кўра, март ойида  вилоятда қайд этилган никоҳдан ажралишлар сони 210 тани ташкил қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг март ойига нисбатан  59 та (39,1 %)га ошган.
Вилоят бўйича 2023- йилнинг январ- март ойларида никоҳдан ажрашганларнинг  сони 660 кишини, ҳар 1000 аҳолига никоҳдан ажралишлар коеффициенти 1,4 промиллени ташкил этган.

Хоразмбугун хабарлар
5.7K viewsedited  06:09
Ochish/sharhlash
2023-04-29 09:08:52
#варикоз #склеротерапия #ургенч

@dr.behzod_abdullaev
Мутахассислар - клиника сифатининг асосий кўрсаткичи!

«Yulduz Med Service» - Саломатлигингиз ишончли қўлларда!

Мутахассис маслаҳатига ёзилинг:
| 93 - 750 00 00
| 93 - 740 00 00
| К.Отаниёзов кўчаси 1/4 (Шошилинч касалхонаси «Экстренная»)
5.2K views06:08
Ochish/sharhlash
2023-04-29 08:08:48
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ЭНГ ЯХШИ ҲАМШИРАСИ АНИҚЛАНДИ

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги, соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши, Ўзбекистон ҳамширалар ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил қилинган “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” анъанавий республика кўрик-танловининг Хоразм вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Унда шаҳар-туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят тиббиёт марказларида ўтказилган беллашувларда ғолиб бўлган ҳамширалар иштирок этдилар. ТТА Урганч филиалида ўтказилган кўрик-танловда ўрта тиббиёт ходимларининг соҳага доир амалий кўникма ва малакалари, назарий билимлари ҳамда ижтимоий-сиёсий саводхонлигига баҳо берилди.
Танлов якунларига кўра Урганч туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Дилрабо Бекберганова ғолиб бўлди ва республика босқичига йўлланма олди.
Иккинчи ўрин вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамшираси Юлдуз Усмоновага, учинчи ўрин Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмаси вакили Зарнигор Бахтиёровага насиб қилди.

Хоразмбугун хабарлар
5.7K viewsedited  05:08
Ochish/sharhlash
2023-04-29 08:08:08
Havo tortgichlarga -60% gacha chegirmalar!

Hofmann'da yana katta aksiya! Gaz paneli va duxovka birgalikda xarid qilinganda, belgilangan modeldagi havo tortgichlarga 10% dan 60% gacha chegirmalar e'lon qilamiz!

Shourumimizga tashrif buyuring va ajoyib taklifimizdan foydalaning!

Menejer bilan online aloqa
+99899-560-18-15 | +99899-560-90-60
Manzil: Urganch sh. A.Temur 145

@Hofmann_Urgench
5.4K views05:08
Ochish/sharhlash
2023-04-26 20:50:19
Хоразмдаги “тез ёрдам” автомобиллари ахволи абгор холдами?

Ижтимоий тармоқ орқали тарқалётган видеода Хоразмдаги туман тиббиёт бирлашмасига тегишли дея айтилётган “тез ёрдам” машинаси техник жихатдан носоз бўлса ҳам беморларга ёрдам беришга шошилган, аммо йўлда дамаснинг рули ишламай қолган, давлат томонидан тиббиёт масканларига ажратилган пулдан бу касалхоналардаги автомобиллларга ҳам пул ажратиш зарур эмасмиди? Агарда бемор билан бахтсиз воқеа юз берса шифохона жавобгарликни бўйнига олади деб ўйлайсизми? Аниқ айтаман хеч қачон, сабаби хайдовчи айбдор бўлади вахоланки хайдовчи бу дамасни хайдашга мажбур, агар хоҳламаса ишидан айрилиши ҳам мумкин тўғри эмасми?

Хоразмбугун хабарлар
2.8K viewsedited  17:50
Ochish/sharhlash
2023-04-26 15:59:58
Ҳазорасп тумани бўйлаб "Тозо ҳаво" тадбири давом этмоқда

Шу кунларда “Тоза ҳаво” ойлиги доирасида Хоразм вилоятининг барча ҳудудларида Табиат ресурслар вазирлиги Хоразм вилояти бошқармаси, вилоят Ички Ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан биргаликда Ҳазорасп туманида барча турдаги автотранспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилиб, улардан чиқувчи ис гази ва тутун миқдорларини ўлчаш ишлари амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз "Тоза ҳаво" тадбирининг 1-босқичи жорий йилнинг 10-апрелдан 10-майгача ўтказилиши белгиланган.

Хоразмбугун хабарлар
6.3K viewsedited  12:59
Ochish/sharhlash
2023-04-26 13:43:09
“SILK AVIA ” авиакомпанияси Урганчга илк паровозини амалга оширди.

Жорий йилнинг 25-апрел куни “Урганч халқаро аеропорти”га Ўзбекистоннинг янги истиқболли авиакомпанияси — “SILK AVIA”нинг биринчи мунтазам рейси “Тошкент-Бухоро-Урганч” йўналиши бўйича илк парвозини амалга оширди.

“SILK AVIA” авиакомпаниянинг илк паровози тантанали равишда кутиб олинди.

Мазкур авиакомпания “Урганч халқаро аеропорти”дан қуйидаги мунтазам авиақатновларни амалга оширади:
Урганч - Бухоро - Тошкент йўналишида ҳафтанинг ҳар куни; (Бир йўловчи учун чипта нархи 356,536 сўм)
Урганч - Бухоро -  йўналишида ҳафтасига 5-марта;  (Бир йўловчи учун чипта нархи 342,747 сўм)

Урганч - Самарқанд -  йўналишида ҳафтанинг ҳар куни; (Бир йўловчи учун чипта нархи 400 минг сўм)

Хоразмбугун хабарлар
7.7K viewsedited  10:43
Ochish/sharhlash