Get Mystery Box with random crypto!

XORAZMBUGUN/24| РАСМИЙ КАНАЛ️

Kanal manzili: @xorazmbugunn
Toifalar: Shafqatsizlik
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 27.87K
Kanalning ta’rifi

Жаҳонда ва Хоразмда бўлаётган энг сўнги янгиликлар бизнинг каналдан топишингиз мумкин.
Хоразм вилоятида бўлаётган хабарларни @BLOGERUZ 👈 га юборинг.
Реклама бериш:
@Blogeruz👈🏻

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-04-22 15:53:53
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов Рамазон ҳайити муносабати билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология марказининг Хоразм филиалида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди.

Вилоят ҳокими соғлигини тиклаш, даволаниш зарурати туфайли улуғ айём кунларини шифохонада ўтказаётган элдошларимиз билан самимий суҳбатлашди, уларни Ийд ал -Фитр билан табриклаб, байрам совғаларини топширди. Даволанувчилар кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорчилик билдириб, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, халқимиз фаровонлигини тиладилар.

Хоразмбугун хабарлар
6.8K viewsedited  12:53
Ochish/sharhlash
2023-04-22 11:32:02
ХОРАЗМДА “ЁШ ГВАРДИЯЧИ” ҲАРБИЙ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги, ёшлар ишлари агентлиги ва ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши билан ҳамкорликда Хоразм вилояти барча шаҳар ва туманларидаги мактаб ўқувчилари ўртасида  жорий йилнинг 17-19 апрель кунлари  “Ёш гвардиячи” ҳарбий спорт мусобақаларининг Шахар ва туман боскичи  ўтказилди.

Ўтказилган мусобақага мактаблардаги 9-10-11 синф ўқувчилари фаол иштирок этиб, ўз маҳоратларини синовдан ўтказиб борди. Қизиқарли ва юқори савияда ўтказилган мусобақаларнинг барча йўналишларида яхши натижаларни кўрсатган мактаб жамоалари ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Ғолиб жамоалар мусобақанинг кейинги босқичига иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар.

Хоразмбугун хабарлар
2.6K viewsedited  08:32
Ochish/sharhlash
2023-04-22 09:56:42
Uzbekistan Airways илк бор А330 самолётидан фойдаланишни бошлайди

Uzbekistan Airways Литва компаниясидан узоқ масофаларга учувчи иккита Airbus А330 самолётини бир йил муддатга экипажи ва бошқа харажатлари ичида бўлган ҳолда ижарага олди. Улардан биринчиси Тошкент аэропортига қўнди. Мазкур самолётнинг илк рейси 23 апрель куни Истанбулга режалаштирилган.

21 апрель оқшомида Uzbekistan Airways томонидан бир йилга ижарага олинган Airbus А330 самолёти Тошкент аэропортига қўнди. Бу Ўзбекистон авиаташувчилар паркидаги бундай турдаги биринчи авиалайнердир.
Ҳаво кемаси миллий мусиқа ва рақс садолари остида анъанавий тарзда сув аркаси билан кутиб олинди. Самолётни Uzbekistan Airways раҳбарияти, шунингдек, Транспорт вазирлиги ва бошқа идоралар вакиллари кутиб олди.

Хоразмбугун хабарлар
4.2K viewsedited  06:56
Ochish/sharhlash
2023-04-22 07:33:28
Хива шаҳар ҳокими ички кўчаларида юриб муаммоларни ўрганди.

Шунингдек Темур Давлетов Калта минор маҳалласида бўлиб, ички кўчаларида юриб муаммоларни ўрганди. Ички ёлларни таъмирлаш ва интернет тармоғини янгилаш кўзда тутилди.

Хоразмбугун хабарлар
5.6K viewsedited  04:33
Ochish/sharhlash
2023-04-22 07:30:34
Barcha ehtiyojlarni qondiradigan noutbuk

Noutbukdan ko'proq qaysi parametrlarni kutasiz? Biz taklif qilayotgan HP modelida ko'pchilik orzusidagi parametrlar mujassam: kuchli Core i7 protsessori, 8GB operativ xotira, 512GB SSD doimiy xotira va 2GB videokarta.

Noutbukni faqat mart oyi davomida halol savdo shartlari asosida chegirmali narxda muddatli to'lovga xarid qilishga ulguring.

Aloqa: @computer_support_bot
+998995609060 | +998995603555
Manzil: Urganch sh. A.Temur 145

@tema_computer
5.3K views04:30
Ochish/sharhlash
2023-04-22 06:07:07
Хоразмда Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланётган истеъмолчилар аниқланмоқда

Айни кунларда вилоятимизнинг барча ҳудудларидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишларни аниқлаш мақсадида "Ҳудудий электр тармоқлари"АЖ Хоразм ҳудудий филиали томонидан ишчи гуруҳ шакллантирилиб, рейд тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг шу кунига қадар электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган 1405 (аҳоли 737) қоидабузарлик далолатномалари расмилаштирилиб, 40,1 млн кВт*с (аҳоли 7,1 млн кВс*с), яни 18,5 млрд.с (аҳоли 1,8 млрд,с) қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди.
Ушбу қоидабузарликлардан жорий йилда 6,4 млрд,сўм пул маблағлари ундирилди.

Электр энергиясидан ноқонуний тарзда фойдаланганлиги аниқланаётган истеъмолчиларга тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилиб, қонуний тарзда чора кўриш мақсадида тегишли ташкилотларга тақдим қилинмоқда.

Хоразмбугун хабарлар
5.9K viewsedited  03:07
Ochish/sharhlash
2023-04-22 06:06:06
#варикоз #склеротерапия #ургенч

@dr.behzod_abdullaev
Мутахассислар - клиника сифатининг асосий кўрсаткичи!

«Yulduz Med Service» - Саломатлигингиз ишончли қўлларда!

Мутахассис маслаҳатига ёзилинг:
| 93 - 750 00 00
| 93 - 740 00 00
| К.Отаниёзов кўчаси 1/4 (Шошилинч касалхонаси «Экстренная»)
5.7K views03:06
Ochish/sharhlash
2023-04-21 19:43:14
Хоразм вилоятида хамкор ташкилотлар тамонидан 10 нафар ногиронлиги бўлган шахслар холидан хабар олинди

Ўзбекистан ногиронлар Ассоциация Хоразм Вилоят худудий бўлими ва хамкор ташкилотлар хамкорликида ҳайит байрами муносабат билан 10 нафар ногиронлиги бўлган шахслар холидан хабар олинди шунингдек 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган “Референдум” тўгрисида тўликрок маълумотлар берилди ва янги тахрирдаги бош комусимиз мазмун ва мохияти тулик тушунтирилди ва хомилар томонидан жами 2000000 сум таркатилди бундай хайрия акцияларимиз келгусида хам давом қилади.

Хоразмбугун хабарлар
7.8K viewsedited  16:43
Ochish/sharhlash
2023-04-21 18:41:02
Диққат

Шовот туманида янги “радар” қўйилганлиги айтилмоқда, халқ тили билан айтканда Шовот кўпирида тушаверишда ўрнатилди дейилади хабарда.

Хоразмбугун хабарлар
10.7K viewsedited  15:41
Ochish/sharhlash
2023-04-21 16:40:36
Рамазон Ҳайити муборак бўлсин! | Хайрулла Абдуллаев – Хоразм вилояти бош имом-хатиби

Хоразмбугун хабарлар
8.2K viewsedited  13:40
Ochish/sharhlash