Telegrammada porno terabaytlaridan foydalanish »

Doctor Jo'rayevjon

Telegram kanalining logotibi oilaviy_shifokoringiz — Doctor Jo'rayevjon D
Kanal manzili: @oilaviy_shifokoringiz
Toifalar: Faktlar , Ular uchun mazmun (18 +)
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 75
Kanalning ta’rifi

Оилавий шифокорингиз - Др.Жўраевжон

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2022-10-13 17:38:54
Йўталда узоқ йиллардан бери синалган рус рецепти.

Сут
Тухум сариғи
Сариёғ (сливочное масло)
Ичимлик содаси

Тайёрланиши:
Аралашмани тайёрлаш учун аввал бир стакан сутни қайнатиш керак. Кейин бир ош қошиқ сариёг 'ва асал қўшинг. Кейин 1та тухум сариғини оқидан яхшилаб ажратиб қўшинг. Сўнг озгина ичимлик содасидан қўшинг - тахминан 1/4 чой қошиқ. Барчасини аралаштиринг ва аралашма тайёр!

Қўлланилиши:
Аралашмани бир кунда 3маҳал, овқатдан кейин, йўтал енгиллашгунча 2-3кун ичса бўлади. Бир мартада 4-5 ош қошиқдан.

Ножўя таъсирлари баъзан жиғилдон қайнаши ва аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Бу нафақат йўтал учун, балки бронхит, ларингит ва трахеит учун ҳам жуда самарали воситадир!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари.
4.1K viewsedited  14:38
Ochish/sharhlash
2022-10-12 07:44:28
Кўз линзаларини ечмай ухлаш мумкинми?

Йўқ, бу кўзлар учун жуда хавфлидир.

Бизнинг кўзимиз, тўғрироғи, унинг энг юзаки қобиғи шох парда атроф-муҳитдан кислород олади. Бундан ташқари, лакримал суюқлик билан ювилиши туфайли у доимо намланиб туриши керак.

Линзаларда ухлаш бу жараёнларнинг барчасини бузади, натижада шох парда қурийди.

Ва бу бактериал конъюнктивит ривожланишининг хавфини оширади. Линзаларда ухлаб қолганлар, агар кўзларингиз қизариб уйғонган бўсангиз буни такрорламаслигингизни маслаҳат берамиз.

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари.
474 views04:44
Ochish/sharhlash
2022-10-05 07:46:24 ТЕСТОСТЕРОННИ КЎПАЙТИРИШ МУМКИНМИ?

Дилмурод Эргашев
тиббиёт фанлари номзоди, уролог:

Эркаклар гормони бўлмиш тестостерон эркакларнинг нафақат жинсий аъзолар фаолиятига, балки унинг жисмонан соғлом тузилишига масъул ҳисобланади. Бундан ташқари, мазкур гормон кучли жинс вакилларининг ўз мақсадлари йўлида қатъий курашишига, стресс билан боғлиқ муаммоларни четлаб ўтишига ёрдам беради.
Бироқ 35 ёшдан кейин эркак организмидаги мазкур гормон ишлаб чиқарилиши йилига таҳминан 1 фоиздан камая боради. Бу жараённи тўхтатиб бўлмайди. Аммо секинлаштириш мумкин. Бунинг учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш керак.

Қуёш нурида тобланиш. Д витамини эркак жинсий гормонларнинг ишлаб чиқарилишига ижобий таъсир кўрсатади. Албатта тобланишнинг ҳам ўз меъёрлари борлигини унутманг.
Жисмоинй машғулот эркаклар ҳамроҳига айлансин. Мунтазам олиб борилган жисмоний машғулотлар тестостерон гормонини оширишга ёрдам беради. Шарти организмни зўриқтирмаслик керак.

Асабийлашманг. Стресс ва асабий ҳолатлар организмдаги тестостерон гормони ишлаб чиқарилишини тормозловчи кортизол моддасининг ҳосил бўлишига сабаб бўлади.

Жинсий муносабатлар. Мунтазам олиб борилган жинсий яқинлик тестостерон гормони ишлаб чиқарилишига ижобий таъсир қилади. Қолаверса, бунинг натижасида ҳосил бўлган «бахт» гормони эрта қаришнинг олдини олади.
Профилактика мақсадида андролог кўригидан ўтиб туриш зарур.

Кучлилар учун парҳез
Эркак организмида тестостерон гормони меъёрда бўлиши учун овқат рациони оқсил (ҳайвон ва парранда гўшти), ёғ (зайтун ёғи, балиқ маҳсулотлари, ёнғоқ) ва витаминларга бой бўлиши керак. Хусусан, эркак овқати В гуруҳи (ёрма), Е ва А витаминларига (сабзи, ошқовоқ, жигар) мўл бўлиши жуда аҳамиятлидир.
Shifo-info gazetasidan

  @OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
102 views04:46
Ochish/sharhlash
2022-09-30 09:33:05
"Туз тўпланибди" ибораси ҳақида. Танада қачон туз йиғилади?


Тузлар ҳар куни танамизга киради. Соғлом танада улар сўрилади, ортиқча қисми эса чиқарилади. Лекин ҳар доим ҳам бу жараён кўнгилдагидек кечмайди.

Тузлар метаболик касалликлар ёки буйрак касалликлари туфайли юмшоқ тўқималар ва бўғимларда сақланиб, тўпланиши мумкин.

Кўпинча, тузнинг танада тўпланиши спиртли ичимликларни ёки ёғли овқатларни кўп миқдорда истеъмол қиладиган одамларда кўп учрайди. Чунки бу маҳсулотлар сийдик кислотасининг (буйраклар томонидан чиқариладиган парчаланиш маҳсулоти) чиқарилишига тўсқинлик қилади.

Организмда кўпинча икки хил тузлар тўпланади:
Сийдик кислотаси тузлари - оёқ-қўлларда чўкинди бўлиб йиғилади;
Кальций тузлари - тананинг юқори қисмида ва умуртқа поғонасида йиғилади.


Бу ҳолатда тавсиялар: 
–Рационал ва соғлом овқатланиш;
– Керагидан ортиқ овқат истемол қилманг;
–Жисмоний машқлар билан шуғулланинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқаси.
130 views06:33
Ochish/sharhlash
2022-09-27 08:48:22
#савол_жавоб
Хуррак жонга тегдими?
Бундан қутулиш йўллари бор!( )

Кўпчиликни хуррак безовта қилиши табиий ҳол албатта, бундан қутулиш учун оғиз мушаклари ва бойламларини мустаҳкамлаш кечқурун оғиз очиқ қолиб хуррак отиши ҳолатини олдини олади:

1. Оғизни ёпиб, тилни тишларга махкам тиранг ва «ииии»денг. Буни бир кунда бир неча марта 30сек дан бажаринг. Ушбу ҳаракат оғиз бўшлиғини мустаҳкамлайди.

2. Бармоқ билан иягингизни босинг. Кейин куч билан пастки жаг ' мушакларини олдинга ва орқага силжитинг. Ушбу ҳаракатлар жаг ' чўзилган мушакларни ўргатишга ёрдам беради, уларнинг ёрдами билан ҳаво йўлларининг лüмени ошади ва хуррак камаяди.

3. Тишларингизни куч билан сиқиб, бирор юмшоқ объектни уч дақиқа ушлаб туринг. Машқни ётишдан олдин қилинг. Ушбу машқ ёрдамида назофаренгиал ва чайнаш тўқималари машқ қилинади, бу эса тинч уйқуга ёрдам беради.‌‌

Муаммодан азият чекадиган яқинларингизга хам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввало соғлик, кейин бошқалари!
159 views05:48
Ochish/sharhlash
2022-09-25 16:39:38 ​​#билиб_олинг
Жигарда муаммо борми? Жигар жим, аммо у ҳақда танангиз сўзлайди.

Жигар «тинч орган» сифатида танилган бўлиб, бирор муаммо бўлса ҳам узоқ вақтгача жигарингизда деярли нохушлик сезмайсиз. Аммо жигарингизда хавфли ўзгаришлар бўлаётгани ҳақида организм турли махсус белгилар беради.

Қуйида жигарда муаммоларни аниқлаш учун белгиларни келтираман:

• Томир «юлдузчалари»
• Танадаги қизил нуқталар
• Товондаги ёриқлар
• Оёқ ва пайпоқдаги ўткир ҳидлар
• Оёқ шишлари

Юқоридаги ўзгаришлар кўпчиликда кузатилади, бу сиз касалсиз дегани эмас, аммо шу ўринда жигарингиз билан жиддий муаммо ҳам бòлиши мумкин. Врач гепатологга кўринишни маслаҳат берамиз.

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
849 views13:39
Ochish/sharhlash
2022-09-23 15:52:03
Ҳомиладорлик токсикози нима? Сабаблари ва даво чоралари.

Ҳомиладорликда кўпинча эрта ва баъзан кечки даврларида кўпчиликка таниш «токсикоз» ҳолати юзага келади. Врачлар тилида гестоз ҳам дейилади

Сабаблари
Токсикоз сабаблари ҳақида кўплаб тахминлар бўлиб энг яқинлари организмнинг иммун реакцияси ва нейрорефлекс назариясидир. Организмнинг иммун реакцияси натижасида ҳомилага ёт жисм сифатида қаралади ва пласентадан ажрладиган хорионгонодотропин гормони тасирида қусиш рефлекси уйғонади. Бошқа сабабдан ҳомиладорликда юрак қон томир ва ҳазм системалари фаолияти кучайиши ҳисобига қусишлар юзага келиши тушунилади.

Даволаш:
Енгил токсикоз уйда даволанади ва кўпинча ўтиб кетади.
- Овқатни ҳар 3- 4соатда порция қилиб кам камдан ейиш
- Фастфуд, газли ичимликлар ва кўп ёғда қовурилган таомлар истеъмолини чеклаш
- Кўкатлар, сабзавотлар ва енгил ҳазмли таомлар ейиш
- Тоза ҳавода сайр
- Ерталабки бошланувчи токсикозларда, уйғониши билан нимадир еб олса яхшироқ

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
1.2K views12:52
Ochish/sharhlash
2022-09-22 13:49:35
#тез_ёрдам
Инсульт симптомларини аниқлашнинг 3 йўли:

"Кулинг".  Инсультда беморнинг кулгуси чизиқли яъни эгри бўлади, лабнинг бир томон бурчаги пастга йўналган бўлади.

"Гапиринг".  Беморга оддий гапни айтишга буюриш масалан, "Ташқарида қуёш чарақлаяпди". инсультда кўпинча (ҳар доим эмас!) талаффуз бузилади.

"Кўтаринг". Беморга иккала қўлини тенгда кўтариш буюрилади. инсультда бемор буни қилолмайди.

Инсультнинг мнемоник диагностикаси:

Инсультдан кейин табассум эгри ва носимметрик бўлади.
Ҳаракат бузилишлари. Масалан, қўл ва оёқларни бирга кўтара олмаслик, ёки секинлашган кучсиз ҳаракат
Талаффуз  ва нутқ бузилишлари (инсультдан кейинги)

Юқоридаги бузилишлар одамда аниқланганда, тез ёрдамга қўнғироқ қилиш лозим.

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал саломатлик кейин бошқалари!
1.2K views10:49
Ochish/sharhlash
2022-09-21 19:06:19
#савол_жавоб
Бош мия атеросклерози ҳақида

Бувимга "бош мия атеросклерози" ташхиси қўйилибди, бу хавфли касалликми

Бош мия атеросклерози бош мия қон томирларида ёғ алмашинуви узоқ муддатли бузилишидан келиб чиқади.

Асоратлари:
- Турли психологик бузилишлар; инсульт.

Даволаш: Қатъий тартибда шифокор назоратида олиб борилади

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал саломатлик, кейин бошқаси
1.3K views16:06
Ochish/sharhlash
2022-09-21 07:38:32 Diqqat yangilik!

iPhone 13 va turli boshqa sovgalar yutib olish imkoniyati hamda tibbiy bilimlaringizni tekshirib ko'rish uchun yangi loyihamizni qarshi oling!

Botga kirish

@TibbiyBilimdon_bot
@TibbiyBilimdon_bot

Halol, ishonchli va foydali!
2.3K viewsedited  04:38
Ochish/sharhlash