Telegrammada porno terabaytlaridan foydalanish »

Doctor Jo'rayevjon

Telegram kanalining logotibi oilaviy_shifokoringiz — Doctor Jo'rayevjon D
Kanal manzili: @oilaviy_shifokoringiz
Toifalar: Faktlar , Ular uchun mazmun (18 +)
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 75
Kanalning ta’rifi

Оилавий шифокорингиз - Др.Жўраевжон

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2022-07-27 09:24:11
#савол_жавоб
Менинг чангга аллергиям бор, буни қандай даволаш мумкин?

Инсон танасининг иммунитет тизими чанг таркибидаги моддаларга - микроорганизм споралари, ҳайвон туклари ва турли заррачаларга таъсир қилиши мумкин.

Аллергия белгилари - йўтал, бурун оқиши, томоқ оғриғи, ошқозон-ичак трактининг бузилиши, бош айланиши, заифлик ва ҳкз.

Чангга алергияси бор одамларда астма хавфи ортади. Бу айниқса болалар ва қариялар учун хавфлидир. Бундан ташқари анафилактик шокни ривожланиш хавфи хам мавжуд.

Аллергиядан бутун умрга қутилиб бўлмайди, масаланинг ечими - аллерген билан контактни камайтириш, ёки бутунлай йўқотиш.

- Чангда ишламаслик;
- Хона ҳаво намлигини назорат қилиш;
-Фақат синтетик материалли ёстиқ ва адёллардан фойдаланиш тавсия этилади.
- Гиламлар, юмшоқ мебельлар, юмшоқ ўйинчоқлар ва сувенирлар ва бошқа чанг йиғувчилардан бутунлай воз кечиш яхшироқ фойда беради.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига еътиборли бўлинг!
4.0K viewsedited  06:24
Ochish/sharhlash
2022-07-25 13:12:58
Сут тишларини ҳам даволаш керак!

Кўпинча ота-оналар "агар сут тишлари тез тушиб кетса, нега тиш шифокорига пул сарфлаш керак" ёки "о, у ҳали кичкина, у қўрқади йиғлайди, керакмас?!... дейишади.
Бу умуман хато!

Сут тишлари чиққандан тушиб кетгунича 12-13 йил ўтади. Ва бу вақт ичида жағ ўсади, доимий тишлар "пишади" ва кўпинча сут тишларида касалланишлар пайдо бўлади.

Агар тишлар нотўғри шаклланган бўлса, унда узоқ муддатли зарарли оқибатлар пайдо бўлади пастки жағ бўғимнинг ишидаги бузилишлар, нутқнинг бузилиши, бош оғриғи, постурал бузилишлар, тишлашдаги бузилишлар ва ҳкз.

Бундан ташқари, сиз болада стоматологлардан қўрқишнинг шаклланишига ҳисса қўшасиз. Бундан яхши иш чиқмайди, бу аниқ.

Шунинг учун, сут тишларини ҳам ўз вақтида даволаш керак!

Ёш ота оналарга юбориб қўйинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига еътиборли бўлинг!
4.8K views10:12
Ochish/sharhlash
2022-07-23 06:12:48 ​​Иссиқ уришдан эҳтиёт бўлинг!

Бундай қаттиқ жазирама кунларда кўчада иш билан юрганда иссиқ уриши ҳеч гап эмас.

Агар кишида иссиқ уриши содир бўлса:
- юз қизариб кетади
- тана ҳарорати 39-40,
- қусиш, диарея

Бунда, дарҳол тез ёрдам чақиришингиз керак. Ва тез ёрдам бригадаси келгунча беморни салқин хонага кўчириш керак.

Бу эрда антипиретик дорилар унча эффект бермайди. Шунинг учун, сув ёки шўр эритмалар билан бемор танасини ювиш яхшироқдир.

Иссиқ уришнинг олдини олиш учун доим бош кийимда (кепка, шляпа ва ҳ.к.з ) юришингиз ва кўп миқдорда сув ичишингизни маслаҳат берамиз.

Яқинларингизга ҳам максимал тарқатинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига еътиборли бўлинг!
6.4K views03:12
Ochish/sharhlash
2022-07-21 15:39:34
Магний нима ва у нима учун керак.

Магний танамиздаги энг кенг тарқалган элементлардан биридир. Организмда бир кунлик магнийга эҳтиёж 0,4 - 0,6г ни ташкил қилади ва бу миқдор озуқа билан ўзлаштирилади.

Магний биокимёвий реакцияларни амалга оширишда бошқа барча ҳужайраларга ёрдам бериш масъулиятини ўз зиммасига олади.

Ушбу элемент туфайли аминокислоталардан янги оқсиллар синтезланади, шикастланган ДНК ва РНК "тикланади" ва янгилари яратилади.

Бундан ташқари, магний асаб тизимининг ишида, мушакларнинг қисқариши ва бўшашишида иштирок этади.

- Магний тананинг стрессга чидамлилигини оширади. Бунинг сабаби, магний мушаклардаги лактат даражасини пасайтиради.

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига еътиборли бўлинг!
5.8K viewsedited  12:39
Ochish/sharhlash
2022-07-21 10:49:15
Иссиқда тез ёрдам чақиришлар сони ортиб, инсульт, юрак хуружи, гипертоник кризлар кўпроқ қайд этилаётгани ҳақиқат.

Иссиқда кондиционерсиз хонада ҳам "жон сақлаш" учун ТОП маслаҳатлар:

- Кўпроқ сув ичинг. Сув танани намлаб, тер ажралишини кучайтиради ва тер танани совутади

- Бўйин, қўлтиқлар, оёқ чов соҳаларида терини нам ва салқин мато билан намлаб туринг. Бу соҳаларда терига яқин қон томирлар орқали иссиқлик ажралиши кучаяди ва тана совийди

- Иссиқ душ қабул қилинг! Ҳа, ҳа тўғри ўқидингиз... Иссиқ душ тери тешикчаларини кенгайтиради ва танада қон айланишини яхшилайди. Бу эса ўз навбатида иссиқлик чиқиб кетиши, организм салқинлаши учун шароит яратади.

- Физика қонунларини унутманг. Мактабда ўқиганимиздек, иссиқ ҳаво юқорида ва совуқ ҳаво пастда бўлади. Каравот ва дивандан кўра полда ётиш анча салқинроқ.

- Хонада ёлғиз қолинг ва хонангиз иложи борича қуёш нуридан ҳоли бўлсин.

Ушбу маълумотларни барча яқинларингизга улашинг!

@Tezyordam_103
...
4.5K views07:49
Ochish/sharhlash
2022-07-21 06:40:45
Гирудотерапия - Зулук билан даволаш х,ақида:

Жаҳон тиббиётида гирудотерапия физиотерапевтик муолажаларнинг ажралмас қисмидир. Асосан варикозлар, тери касалликлари, юрак қон томир ва бошқа касалликларда кўплаб эффектив таъсирлари аниқланган.

Жараён қандай кечади:
– Тананинг маълум соҳасига зулук қўйилади
– Зулуклар 100 тагача тишчалар билан таъминланган 3та жағи билан терини тешади ва қон сўришни бошлайди
– Қон сўриш давомида қонга оз миқдорда гирудин ва антикоагулянт оқсилларни юборади
– Зулуклар 15 - 40 минут давомида 5- 15 млгача қонни сўради.

Кимларга қўллашда эҳтиёт бўлиш керак:
- Ёш болалар
- Ҳомиладорлар
- Лейкоз ва анемияда
- Аллергик реакцияси борларда

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига еътиборли бўлинг!
5.0K viewsedited  03:40
Ochish/sharhlash
2022-07-20 20:18:58
Микротўлқинли печь(микровалновка) саратонга олиб келади(ми)?

Бу афсона 80-90 йиллардаги хато хулосалардан келиб чиққан ва кейинчалик рад этилган.

Ўз навбатида фанда ҳам микро тўлқинли печь соғлиққа таъсир қиладиган ҳеч қандай далиллар йўқ. Печь ичида ҳосил бўлган тўлқинлар озиқ-овқатда қолмайди ва уни радиоактив қилмайди.‌‌

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига еътиборли бўлинг!
5.2K views17:18
Ochish/sharhlash
2022-07-20 11:53:46
Нима учун қовурилган таомларни кўп ейиш зарарли?!

Қовуриб пиширилган товуқ ва картошка кўплаб оилаларнинг рационининг севимли қисми. Аммо, ёғда қовурилган идишлар фойдадан кўра кўпроқ зарарлидир.

Юқори ҳароратда қовурилган таом жуда кўп миқдордаги ёғни ўз ичига олади. Натижада: гастрит, панкреатит, семизлик каби касалликлар келиб чиқади.

Овқатлардаги деярли барча фойдали моддалар қовуриш вақтида йўқотилади. Улар ошқозон-ичак ҳазм тракти, юрак-қон томир тизими ва онкология касалликларини келтириб чиқарадиган канцерогенлар билан алмашинади. Пишириш ҳароратигача қиздирилганда, ёғ "заҳар"га айланади, у ҳатто нафас билан ҳам организмга киради.

Яқинларингизга хам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига еътиборли бўлинг!
6.0K views08:53
Ochish/sharhlash
2022-07-20 09:11:01
Иссиқда минерал сувни ҳам еътибор билан ичиш керак!

Минерал сувни жуда совуқ ичиш овқат ҳазм қилиш органлари фаолиятига жиддий таъсир қилиши ва шамоллаш келтириб чиқариши мумкин.

Гастрит, ошқозон яраси, ичак таъсирланишидан азият чекувчилар сувни бироз илиқ ҳолда қабул қилишса мақсадга мувофиқ

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига еътиборли бўлинг!
6.1K views06:11
Ochish/sharhlash
2022-07-19 17:14:27 #диққат
​​Магнит бўрони ва аномал иссиқ кунларида қандай йўл тутиш керак. Кимлар кўпроқ эҳтиёт бўлиши керак?

Бугун ва яна 3кун давомида юртимизда аномал иссиқ билан бирга магнит бўрони кузатиляпти, бунда барчамиз маълум қоидаларга амал қилсак соғлиғимиз учун фойдали бўларди:

Куннинг 10:00 - 16:00 оралиғида иложи борича кўчада юрмаслик;(кўчага асло бошяланг чиқманг!)
Кўпроқ суюқлик (камида 2,5 – 3литр) тоза сув, компот, турли сок, шарбатлар ичиш (газли ва алкагол маҳсулотларидан кескин ваз кечиш шарт )
Юрак касалликлари бор беморларга суюқлик ўрнида ўрик қоқи шарбати берилса мақсадга мувофиқ;
Ёғли қовурилган ва консерва озиқ махсулотлари истеъмолини камайтириш;
Сурункали юрак қон томир ва нафас касалликлари бор беморлар кунда бир неча марта қон босимини ўлчаши ва доимий ичиб юрадиган дориларини вақтида ичиши шарт;
Кондиционерни тўғри пастга эмас, тепага ҳаво пуркайдиган қилиб қўйиш ва муздай сув ичмаслик;
Очиқ сув ҳавзаларига тик пешинда чўмилишга бормаслик шарт! Бунда офтоб уриши мумкин;

Ушбу хабарни кўпроқ яқинларингизга ҳам тарқатиш ва соғлиқларига эътиборли бўлишини эслатиб қўйиш!

Др. Азиз Жўраев

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига еътиборли бўлинг!
10.0K viewsedited  14:14
Ochish/sharhlash