Telegrammada porno terabaytlaridan foydalanish »

Doctor Jo'rayevjon

Telegram kanalining logotibi oilaviy_shifokoringiz — Doctor Jo'rayevjon D
Kanal manzili: @oilaviy_shifokoringiz
Toifalar: Faktlar , Ular uchun mazmun (18 +)
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 75
Kanalning ta’rifi

Оилавий шифокорингиз - Др.Жўраевжон

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-02-12 10:00:30
Нега юздаги (угри) ҳуснбузарларни сиқиш мумкин эмас?!

Юздаги тошмалардан қутилиш учун сиз ҳам ҳеч бўлмаганда бир марта уларни сиққансиз, тўғрими?! Бу мумкин эмас! Нима учунлигини тушунтириб бераман:

Бошдаги аъзолар бир бири билан боғлиқ бўлгани сабаб юздаги тошмаларни ифлос қўллар билан сиқилганда яллиғланиш қонга тарқалиб кетиши мумкин.

Агар угрини сиқиб тузатмоқчи бўлсангиз, тузалиши янада узоққа чўзилади.

Ҳуснбузарларни сиқиб чиқаргандан кейин юзда тузалмас чандиқлар қолади.

Уларни сиқиб қўйсангиз, атрофида 5тагача янгиси чиқиши мумкин.

Ўсмир ёшда чиқадиган угрилар асосан вақт ўтиши билан тузалиб кетади. Угрилар кўп ва ёғли дистрофик ҳолатда бўлса дерматолог мутахассисга мурожаат қилиш керак.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@oilaviy_shifokoringiz

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
1.0K views07:00
Ochish/sharhlash
2023-02-12 06:29:48 ​​#иймон_шифоси
Қалбни ибодат дорилари билан муолажа қилиш энг яхши даводир...

Бадан уни хаста этган сабабларни йўқ қилиб, тузалишига сабаб бўладиган даволарни қабул қилиш билан шифо топганидек қалбни даволашнинг ҳам ўз услуби бордир. Жасадга таъсир қилиб, унга сиҳатни жалб қилувчи дориларнинг хоссалари ақли бор ҳар қандай одамга маълум бўлавермагани, улар воситасида даволаниш учун киши табибларга эргашиши лозим бўлгани каби, қалб хасталигини даволаш, унинг шифосига сабаб бўладиган маънавий дориларнинг лозим миқдори ҳамда қабул қилиш усуллари ҳам ибодат хоссаларини нубувват нури билан идрок қилувчи анбиёларгагина маълум бўлиб, бунда уларга эргашишга муҳтождирмиз.

Абу Ҳомид Ғаззолий,
"Залолатдан қутулиш" китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг

@oilaviy_shifokoringiz

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
1.3K views03:29
Ochish/sharhlash
2023-02-11 07:23:12
АЛОЕНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ...

Халқ табобатида алое баргидан ва унинг ширасидан турли касалликларни ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яраларни, ўпка силини ва бошқаларни даволашда фойдаланилади.

Таркибида бактерияларнинг кўпайишини олдини олувчи модда бор. Унинг баргидан ари чаққанда, терини пичоқ ёки бошқа нарса билан кесиб олганда фойдаланилади.

Тиббиётда қўллаш учун алоенинг янги йиғилган баргидан шира олинади ва спирт билан консерваланади. Шира бактерисид хусусиятига эга бўлиб, куйган жойни, юқумли ва бошқа яраларни тез битиришда ҳамда меъда ва ичакнинг баъзи касалликлари колит, гастрит ва ҳ.к даволашда ишлатилади

Алоенинг сувли экстракти иммуностимулловчи хусусиятга эга бўлиб, организмни турли касалликлардан ҳимоя қилади.

Гинекологик хасталикларда ҳам одатда алое барги ширасидан бачадон эрозияси касаллигига қарши даволанади. У нафақат доривор ўсимлик балки иштаҳа очувчи ҳамдир.

@oilaviy_shifokoringiz

Оилангиз ва яқинлар саломатлиги ҳақида қайғуринг!
1.4K viewsedited  04:23
Ochish/sharhlash
2023-02-10 08:24:14
#иймон_шифоси
Даво учун ҳаракат қилишимиз ҳам Аллоҳнинг тақдиридандир...

Абу Хизола розияллоҳу анҳунинг, оталаридан (р.а.) ривоят қилинади. Мен: «Эй Расулуллоҳ! Биз (шифо талабида) ўқийдиган дуолар, даволанадиган дорилар ва ўзимизни сақламоқлик учун қилаётган эҳтиёткорликлар ҳақида ҳабар берингчи, бу Аллоҳнинг тақдиридан бирор нарсани камайтира оладими?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бу (ҳам) Аллоҳнинг тақдиридандир», дедилар. Аҳмад, Термизий, Ибн Можжа ривояти.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@oilaviy_shifokoringiz

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
2.5K viewsedited  05:24
Ochish/sharhlash
2023-02-09 09:05:04
#билиш_шарт
Миокард инфаркти белгилари ва тез ёрдам келишидан олдинги ҳаракатлар

Миокард инфаркти бир неча дақиқа давом этадиган ёки такрорий кўкрак қафасида хуружсимон оғриқ, ёниш ҳисси билан бошланади. Оғриқ қўлларга, чап элкага, жағга ёки орқага тарқалиши мумкин. Шунингдек, кўнгил айниши, бош айланиши, нафас қисиши каби белгилар бўлади.

Қандли диабетга чалинган беморлар инфаркт хуружи вақтида бироз муддат оғриқни сезмаслиги мумкин, чунки диабет нерв толаларининг ўтказувчанлигини бузади.

Сабаблари:
• Ҳаддан ташқари интенсивликдаги жисмоний фаоллик;
• Чекиш;
• Спиртли ичимликлар ва қаҳвани ортиқча истеъмол қилиш;
• Қон босимининг ошиб кетиши;
• Об-ҳавонинг ўзгариши;
• Стресс.

Биринчи ёрдам ҳақида олдинги постларда ёзган эдим:

Биринчи ёрдам

Бу маълумотларни ҳамма билиши шарт, яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
1.5K views06:05
Ochish/sharhlash
2023-02-07 09:10:06
#савол_жавоб
Буйрак сохамда тез-тез безовталик бўлади, тош бўлиши мумкинми?

Буйракда тош бўлса, илк белгилари қуйидагича кечади:

— Сийдикнинг оз-оздан, тез-тез баъзида эса, оғриқ билан келиши кузатилади.

–Пешоб ранги қизғиш, хиралашган тусга кириши мумкин.

Тош пешоб ажралиб чиқиш йўлини тўсиб қўйса, беморда буйрак санчиғи пайдо бўлади. Бу қориннинг деярли ярмини қамраб олган ўта кучли оғриқ кўринишида намоён бўлади.

Айни пайтда беморнинг ҳарорати ошиши, қон босими кўтарилиши, муздек тер чиқиши, совқотиб қалтираши, ҳолсизлик, кўнгил айниши, айрим ҳолларда қайт қилиши хам мумкин.

Буйрак оғриғи кўпинча оғир жисмоний зўриқиш ёки узлуксиз спиртли ичимлик ичишдан кейин ҳам юзага чиқиши мумкин.

* Тош борлигига шубха қилинганда "УЗИ" текширувида аниқланади.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига еътиборли бўлинг!
1.6K viewsedited  06:10
Ochish/sharhlash
2023-01-31 16:18:01
#билармидингиз
Бўй ва оғирлик нормаларини билармидингиз?

Аёлларда: Эркакларда:

135 см - 33 кг 135 см - 35 кг
140 см - 41 кг 140 см - 43 кг
142 см - 44 кг 142 см - 47 кг
152 см - 48 кг 152 см - 53 кг
156 см - 50 кг 156 см - 54 кг
160 см - 52 кг 160 см - 57 кг
164 см - 55 кг 164 см - 60 кг
168 см - 58 кг 168 см - 63 кг
172 см - 61 кг 172 см - 64 кг
176 см - 64 кг 176 см - 67 кг
180 см - 67 кг 180 см - 70 кг
184 см - 70 кг 184 см - 74 кг
188 см - 74 кг 188 см - 77 кг
192 см - 78 кг 192 см - 81 кг
196 см - 82 кг 196 см - 86 кг
200 см - 86 кг 200 см - 91 кг

** Кўрсатгичлар бироз ( ± 2; 3 )фарқ қилиши хавотирли емас.

Ушбу маълумотни сақлаб қўйинг ва яқинларингизга хам улашинг.

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
3.8K views13:18
Ochish/sharhlash
2023-01-30 07:45:46
Савол: Таҳоратда ювиладиган аъзоларда яра ёки касаллик бўлганида қандай таҳорат олинади?

Жавоб:
Таҳоратда ювиладиган аъзоларининг бирида яра ёки касаллик бўлганида иссиқ сув билан ювиш ҳам кишининг соғлигига зарарли бўлса, ювилмайди, балки ҳўл қўл билан  устига маш тортилади. Агар масҳ тортиш ҳам зарар етказадиган бўлса, бу амал ҳам тарк этилади. Агар бундай касаллик таҳоратда (ғуслда) ювиладиган аъзоларнинг кўп қисмини қамраб олган бўлса, таҳорат ёки ғусл ўрнига таяммум қилинади.

Манба

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
4.0K views04:45
Ochish/sharhlash
2023-01-28 18:12:49
Шакар ёки заҳар?!

Шакар истеъмол қилиш деганда фақат оқ донали тоза шакарни эмас, доимий кўп шакар сақловчи озиқ овқат маҳсулотлари ва ширин газли ичимликлар ҳам шакар истеъмолининг асосий қисмини ташкил қилишини билиб қўйганингиз яхши...

Ҳаддан ташқари кўп шакар сақловчи маҳсулотлар ва ширинликларни доимий истеъмол қилиш
-Семизлик;
-Юрак-қон томир касалликлари;
-Тиш касалликлари;
-Иккинчи тур қандли диабет;
-Жигар ва буйрак касалликлари хавфини оширади.

Кунлик шакар истеъмоли нормаси ЖССТ маълумотларига кўра кунига 50 г гача бўлиши керак.

Шакар истеъмол қилишни қандай назорат қиламиз?
Озиқ овқатлар таркибида нафақат шакар балки фруктоза, ҳар қандай сироплар, шарбат ёки шарбат концентратлари бўлганлар ва газли ичимликларни қатъий камайтириш лозим!

П/с: Шунча маълумотларни билиб, енди ҳам кўп ширинлик истеъмол қиласизми?!

Яқинларингизга ҳам улашинг

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
4.6K viewsedited  15:12
Ochish/sharhlash
2023-01-27 20:26:32
#билармидингиз
Ёшимиз ўтиб борган сари камроқ ухлашга мойил бўлиб бораверамиз.

Уйқу ҳақида қизиқарли ва фойдали постлар:

1- пост 2-пост


Яқинларингизга ҳам улашинг!
4.0K views17:26
Ochish/sharhlash