Telegrammada porno terabaytlaridan foydalanish »

Doctor Jo'rayevjon

Telegram kanalining logotibi oilaviy_shifokoringiz — Doctor Jo'rayevjon D
Kanal manzili: @oilaviy_shifokoringiz
Toifalar: Faktlar , Ular uchun mazmun (18 +)
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 75
Kanalning ta’rifi

Оилавий шифокорингиз - Др.Жўраевжон

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-01-13 13:03:31
Ангина (тонзиллит)ни вақтида даволамаслик қанчалик оқибатларга олиб келиши мумкин?

Ангинани ўз вақтида даволамаслик ва асоратланган шаклга ўтиб кетиши энг кўп юрак, бўғимлар ва буйракни зарарлайди.

Бироз илмийроқ тильда айтганда ангинанинг асоратлари:
-Миокардит;
-Эндокардит;
-Ревматоидли артрит
-Буйрак тўқималарининг яллиғланиши каби жиддий касалликларни келтириб чиқаради.

Шунинг учун томоқ оғриғига бефарқ бўлманг бир неча кунлаб, ҳафталаб давом этаётган томоқ оғриғи сизда ёки яқинларингизда кузатилган бўлса кечиктирмасдан Лор врач қабулига бориш лозим!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари
3.8K views10:03
Ochish/sharhlash
2023-01-13 08:32:40
​​Дунёдаги энг афзал ўнта табиб

•Қуёш нури
•Кўп сув ичиш
•Тунда тиниқиб ухлаш
•Тоза ҳаво
•Кунда ярим соатлик пиёда юриш
•Тўғри овқатланиш
•Қуръони Карим тиловати. У руҳнинг озуқасидир. Уни тарк қилиш мумкин эмас.
•Асал
•Қора зира
•Яхши ва ёмон қадарга рози бўлиш ва қаноат қилиш. «Ла илаҳа иллаллоҳ» билан нафас олиш, нафсни «Астағфируллоҳ»ни айтишга чақириш, озор етганда «Алҳамдулиллаҳ», ажабланганда «Субҳаналлоҳ» ва хурсанд бўлганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш, хафа бўлганда «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун»ни айтмоқ.

Жума муборак!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари
4.3K views05:32
Ochish/sharhlash
2023-01-12 17:05:05
Гемоглобинни қандай кўтариш мумкин?

Мендан жуда кўп марталаб "қондаги гемоглобин даражасини кўтариш учун нималар қилиш керак?" деб сўраб, ёзишади. Бунинг учун овқат рационимизга темирга бой маҳсулотлардан кўпайтиришимиз ва "фойдали аралашмалар" истеъмол қилишимиз кифоя.

Мол гўшти, қора шоколад, яшил олма, лавлаги, дуккаклилар, бодом, анор, олхўри шарбати, майиз, помидор шарбати, брокколи карами, жўхори, ананас кабилар темирга бой маҳсулотлардир.

Гемоглобинни ошириш учун "сирли рецептлар"дан ҳам ёза қолай:

100 мл янги сиқилган лавлаги шарбати + 100 мл сабзи шарбатини аралаштиринг ва кунда бир марта ичинг.
• Бир ҳафтада таъсири сезилади.

Тенг улушда ўрик қоқиси, олхўри, ёнғоқ ва майизни майдалаб аралаштиринг ва асал қўшинг, кейин пўстини олмасдан 1-2та лимон ҳам қўшинг.
• Кунига 1-3 ош қошиқдан истеъмол қилинг.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Aввал соғлик, кейин бошқалари!
4.8K views14:05
Ochish/sharhlash
2023-01-12 08:10:09
С витамини (аскорбинка) ҳақида...

Тез-тез ва узоқ муддатли шамоллашлар, юқумли касалликлар, шиллиқ қаватларнинг яллиғланиш касалликларида организмда аскорбин кислотаси талаб қилинади.

Витамин C bilan грипп, ўткир респиратор вирусли инфекциялар, герпес каби касалликларнинг кечиши енгилроқ бўлади.

Герпес(халқ тилида Учуқ) учун C vitaminini икки-уч кун давомида бир хил дозада олиш фойда беради.

П/с: Энди билгандирсиз, лимон грип ва шамоллашларда яхши фойда беришини ;)

Аскорбин кислотанинг ошириб юборилган дозаси сурункали ич кетишига олиб келиши мумкинлигини унутманг.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Aввал соғлик, кейин бошқалари!
1.0K viewsedited  05:10
Ochish/sharhlash
2023-01-11 18:15:55
ОВҚАТ ҲАЗМИ ҚИЙИН БЎЛСА...

Агар ошқозон ва ичакларда оғриқ пайдо бўлиб, ҳазм қилиш қийинлашса, 200 мл қайнаган сувга 1 ош қошиқ асал эритиб олинади. Ҳар куни оч қоринга 2-3 маҳал ичиб турилади.
Муолажа 2-3 кун такрорланади.

Олмали чой ҳам овқатни яхши ҳазм қилишга ёрдам беради, иштаҳани очади.
Бунинг учун олмани паррак-паррак қилиб кесиб, чойнакка солинади. Устига озгина қора чой солиб, қайноқ сув қуйилади. Бироз дам берилади. Сўнгра асал ёки бирор ширинлик билан бирга истеъмол қилинади.

Яқинларингизга ҳам улашинг

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
2.9K views15:15
Ochish/sharhlash
2023-01-11 16:23:53
#диққат
Сиз ҳам биринчи ёрдамда хатога йўл қўйганмисиз?! Ўзингизни синаб кўринг.

Термик куйишда кўрсатиладиган биринчи ёрдам тури қайси суратда тўғри кўрсатилган?


Тезда куйган жойига малҳам қўйиш керакми?
Муздек оқар сувда тутиб туриш керакми?

Ҳар хил кутилмаган вазиятларда қандай ҳаракат қилишни ўрганинг:
@Tezyordam_103
3.3K views13:23
Ochish/sharhlash
2023-01-11 12:14:32
#билиб_олинг
Бош оғриғининг қандай турлари бор?!

Ҳалигача мендан кун ора бош оғриқларидан шикоят қилиб ёзишади, буларга даво муолажасидан олдин, уларнинг турларини билиб олиш лозим.

Бош оғриғининг 7 хил тури ҳақида 2қисмли мақола тайёрлагандим.

Марҳамат
✓ Бош оғриғи (1- қисм)

✓ Бош оғриғи (2-қисм)

Яқинларингизга ҳам улашинг
3.6K views09:14
Ochish/sharhlash
2023-01-11 06:08:00
Ҳар куни эртақлаб нонуштага сули ёрмаси истемол қилишнинг фойдалари...

Овқат ҳазм қилишни яхшилайди ва ич қотиши муаммоларини бартараф этади.
Соғлом озишга ёрдам беради.
Юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради.

Сули жуда фойдали маҳсулотдир. Tаркибида клетчатка кўплиги сабаб сули ёрмаси ичаклар фаолиятини меъёрлаштиради ва қондаги қанд ва холестерин миқдорини ҳам камайтиради. У магний, калий, калтсий, фосфор ва рух каби фойдали моддаларнинг уясидир. Ушбу моддалар суяклар ва мушак тўқималарининг шаклланиши ва ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.

Буни фойдасини еб юрганлар билади..

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
4.3K views03:08
Ochish/sharhlash
2023-01-10 09:11:01
Совуқда ким кўпроқ музлайди, эркакларми ёки аёллар?!

Аёллар танаси оғир шароитларга анча чидамли аммо паст ҳароратларда аёллар кўроқ совуқдан шикоят қилишлари тадқиқотларда исботланган...

Бу аёллар тана тузилиши билан боғлиқ. Аслида, аёлларда ёғлар эркакларникига қараганда кўпроқ, аммо бу ёғ қавати ҳаётий органларни ҳимоя қилади. Ва кўпроқ энергия шунга сарфланади, бунинг натижасида оёқ-қўлларни "иситиш" камаяди, ва бутун танада совуқдан титрай бошлайди.

Амалий тажрибалар давомида бир хил совуқ шароитда аёлларда бармоқларнинг қон томирлари эркакларникига қараганда тезроқ қисқариши аниқланган!

П/с: Бу аномал совуқ кунларда аёлларингизни асранг, азиз эркаклар..

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
2.4K views06:11
Ochish/sharhlash
2023-01-09 18:28:54
#бидармидингиз
Кечаси ортиқча вазндан холос бўлишингизни биласизми?

Кечқурун уйқуда, ёгларни парчалаш жараёнлари "ишлайди", бу эса бизга керак бўлмаган ортиқча вазнни йўқ қилишга ёрдам беради.

Сурункали уйқусизлик билан оғриган одамлар кўпинча ортиқча вазндан ҳам шикоят қилишади ва бунинг сабабларидан бири юқоридаги ёг парчалаш жараёнларининг физиологик бузилишидир.

Семириб кетмасликни хоҳлайсизми, унда вақтида ухланг!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
1.1K viewsedited  15:28
Ochish/sharhlash