Telegrammada porno terabaytlaridan foydalanish »

Doctor Jo'rayevjon

Telegram kanalining logotibi oilaviy_shifokoringiz — Doctor Jo'rayevjon D
Kanal manzili: @oilaviy_shifokoringiz
Toifalar: Faktlar , Ular uchun mazmun (18 +)
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 75
Kanalning ta’rifi

Оилавий шифокорингиз - Др.Жўраевжон

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-01-18 17:28:31
#билармидингиз
∆ Cоғлом овқатланиш пирамидаси.

Кунлик озиқ овқат истеъмолингиз таркибида асосий улушни сабзавотлар ва мевалар, кейин эса донли маҳсулотлар ташкил қилиши керак.

✓ Юқоридаги суратда пастдан тепага камайиш тартибида келтирилган!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
1.1K viewsedited  14:28
Ochish/sharhlash
2023-01-18 09:05:01
Юрак етишмовчилигидан қийналишни хоҳламасангиз, уйқу сифати ва вақтига эътиборли бўлинг!

Олимларнинг аниқлашича сифатли уйқу, юрак етишмовчилиги хавфини  42 фоизга камайтиради. Соғлом уйқу режимига риоя қиладиган одамларда юрак этишмовчилиги ёмон ухлаётганларга қараганда камроқ бўлиши тадқиқотларда аниқланган

Соғлом бўлай десангиз буларга амал қилинг:
Кунига 7-8 соат ухланг. Бу уйқу кун давомидаги жами уйқу миқдори бўлиб, Кечқурун 6,5 соат, кундуз куни 1- 1,5 соат ухлаб олиш иш самарадорлигингиз ва диққатингиз ошишига ёрдам беради!
Эрталаб уйғонгач, 1 стакан илиқ сув ичинг.
Эрталабги нонуштангиз оқсилга бой ва каллорияси юқори бўлсин.
Кечги овқатда эса аксинча, енгил ҳазм бўладиган таомлар истеъмол қилинг!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
2.3K viewsedited  06:05
Ochish/sharhlash
2023-01-17 16:18:03
Кока-кола ичимлиги организмни қандай "ўлдиради"?

Сиз кока-кола ичимлигини ичганингиздан ...
10 дақиқадан сўнг: ичимликдаги шакарнинг юқори дозаси барча аъзоларга зарба беради. Лекин одам, таркибидаги ортофосфат кислота ҳисобига буни сезмайди;

25 дақиқадан сўнг: қонга инсулин гормони кўп миқдорда чиқарила бошлайди, бу эса шакарни жигарда ёғга айлантириб, ёғли гепатоз ривожланишига сабаб бўлади;

45 дақиқадан сўнг: бу вақтда дофамин ишлаб чиқарилиши ортади, бу гормон бош мияда роҳатланиш, қониқиш марказини қўзғатади. Бу эффект организм героин моддасини қабул қилганда ҳам кузатилади.

70–80 дақиқадан сўнг: акс таъсир қилиш вақти бошланади. Ҳолсизлик, таъсирчанлик пайдо бўлади.
#таомланиш_илми

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
2.5K views13:18
Ochish/sharhlash
2023-01-16 18:15:54 Бу маълумотлардан фолъга «доим озиқ овқатларга зарар беради» деган хулосага келиш нотўғри.

Юқори ҳароратларсиз ва озиқ овқатлардаги кислотали муҳит таъсирисиз одатий ҳолларда фолъга қоғозидан алюминий чиқиб организмга зарарли таъсир этмайди.

Оилангиз соғлигига ҳар доим эътиборли бўлинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
2.7K views15:15
Ochish/sharhlash
2023-01-16 17:09:02
Фольгада пиширилган ажойиб (заҳарли) овқатлар ҳақида...

Ошхонада кўпчилик янгиликлар қилишга интилувчи аёллар алюминий фолъга қоғозига ўраб кўзни қувонтирадиган овқатлар қилишади, лекин бу соғлик учун қанчалик зарарли эканини биласизми?!

Алюминий фолга қоғози деярли 100% алюминийдан иборат бўлиб, қиздирилганда ўзидан алюминийни ажратади, бундай пишган овқатларни узоқ вақт истеъмол қилиш жиддий асоратларга олиб келади:

Алюминий ўпка, қалқонсимон без, буйраклар, мия каби органларимизда тўпланиб қолиши мумкин ва бу онкологик касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади. (саратонга чалинган одамларнинг аксариятида йиғилиб қолган алюминий топилиши исботланган).

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
3.9K views14:09
Ochish/sharhlash
2023-01-15 16:20:06
Шамоллашда тезроқ тузалиш учун "ҳовучлаб" дори ичманг!

Кўп кузатганман, одамлар тезроқ тузалишни хоҳлашади ва ўз бошимчалик билан парашоклар, антибиотиклар, парацетамол, кўплаб антивирус таблеткалар, витаминлар ва яна аптекачи таклиф қилган алламбалоларни олаверишади.

– Эей ҳалойииқ, шамоллашни даволайман деб жигарни тамом қиласизларку!

Унда нима қилиш керак деётгандирсиз-а?! Сизда шамоллаш аломатлари (томоқ ва бурунда ачишиш, бош оғриғи, ҳолсизлик кабилар )сезилиши билан:

1. Иложи борича дам олинг!(ётоқ режими)
2. Кўпроқ суюқлик ичинг (3-5 литргача сув, табиий компотлар)
3.Томоқни маҳаллий микробларга қарши воситалар билан чайқанг!(ғарғара, кунда 5-10марта)

Бўлдими?! -Ҳа бўлди, шу етарли.

Айтганча, ғарғара учун ичимлик содаси + 2-3томчи ёд, 1таблетка фурацилин бир стакан сувдаги эритмаси ва прополис настойкаси ҳам яхши эффект беради.

Др.Жўраевжон

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
2.5K views13:20
Ochish/sharhlash
2023-01-14 17:16:09
#фойдали
Бармоқ кесилганда пластирь ёпиштиришнинг ҳам қулай ҳам мустаҳкам усули.

П/с: Анча эски, аммо билмаганлар учун фойдалидир дедим..)

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
2.9K views14:16
Ochish/sharhlash
2023-01-14 14:16:02
#билармидингиз
Диетологлардан олтинга тенг маслаҳатлар - танага максимал фойда олиш учун нима билан нимани бирлаштириш керак.

1. Қизил қалампир ва помидор + зайтун мойи - Бунда организм А витаминини сабзавотлардан максимал даражада ўзлаштиради.

2. Қора узум + пиёз - қон ивишининг олдини олади ва юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди. Узум ўз-ўзидан яхши бўлса-да - улар саратон ва неврологик касалликларнинг олдини олиш учун муҳим бўлган кўплаб катехинни ўз ичига олади.

3. Ёғли балиқ + куркума - биргаликда улар кучли яллиғланишга қарши воситадир.

4. Банан + ёгурт - комбинация суяк ҳолатини яхшилашга ва ичакларни даволашга ёрдам беради.

5. Саримсоқ + асал - юқори нафас йўллари инфекцияларида ёрдам беради.

6. Бодом + резаворлар - бу комбинация юрак касалликларининг олдини олишга ёрдам беради.

Яқинларингизга хам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
727 views11:16
Ochish/sharhlash
2023-01-14 08:35:35
Табрик шеър!

Хонадон обрўйи, тахти-эркақдир,
Болалар қувончи, бахти-эркакдир.
Аёллар қудрати мулки-эркакдир,
Ватаним ғурури кўрки-эркакдир.

Эркак бор, боғларда гуллар очилар,
Улар бор, қалбларга қувонч сочилар.
Оила бутундир улар боридан,
Ҳаётин қизғанмас дўсти, ёридан.

Эркаклар мардлиги берур ифтихор,
Уларда меҳр бор ва муҳаббат бор.
Фарзандин эртасин ўйловчи улар,
Оила обрўйин қўлловчи улар.

Шундай йигитларни севар халойиқ,
Шундайин эркаклар меҳрга лойиқ.
Улар элимизнинг содиқ посбони,
Улар бор, тинч эрур юртнинг осмони.


Байрам муборакбод, азиз эркаклар,
Тилаймиз сизларга эзгу тилаклар .


@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Яқинларингизга ҳам улашинг!
3.4K viewsedited  05:35
Ochish/sharhlash
2023-01-13 17:30:18
Қон босими(давление)учун таблеткаларни ҳар куни истеъмол қилиш керак(ми)?!

Артериал босимнинг ошиши - тиббиётда гипертензия дейилади. Аксарият ҳолларда аниқ сабаби аниқланмайди.

Гипертензия билан оғриган беморлар ҳар куни шифокор ёзиб берган дориларни ичиши керак Такрор айтаман, фақат 200/100 бўлганида эмас, антигипертензив дориларни врач тавсиясига биноан давомли ва даврий қабул қилиб бориш керак!

Тушунишингиз учун фактлар келтираман:
- Бутун дунёда ҳар йили ( ) 12млн дан ортиқ биринчи марта инсультга чалинган беморлар аниқланади!
- Ҳар йили 6,5 млнга яқин киши инсульт хурижидан вафот этади.
- Артериал гипертензия билан оғриган беморларда инсульт хавфи 60% га ортади.

Ўзингиз ва оилангизни эҳтиёт қилинг. Сиз "одатий" деб ҳисоблаган қон босимига ҳеч ҳам эътиборсиз бўлманг!
Жўраевжон

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
3.6K views14:30
Ochish/sharhlash