Telegrammada porno terabaytlaridan foydalanish »

Doctor Jo'rayevjon

Telegram kanalining logotibi oilaviy_shifokoringiz — Doctor Jo'rayevjon D
Kanal manzili: @oilaviy_shifokoringiz
Toifalar: Faktlar , Ular uchun mazmun (18 +)
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 75
Kanalning ta’rifi

Оилавий шифокорингиз - Др.Жўраевжон

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-01-05 10:10:26
«Варикоз» муаммоси, у қандай келиб чиқади, даволаш усуллари...

Оёқлар тери ости яъни юза веналарининг кенгайиши, клапанларнинг яроқсизлиги ва веноз қон оқишининг бузилиши сабабли варикоз келиб чиқади. 

Веналар кенгайиши пайдо бўлгунига қадар кечки пайтларга бориб беморнинг оёқлари шишади, оғрийди, киши ўзини чарчагандай ҳис қилади, тери орасидан шишган, сер тугун, кўриниб турган веналар бўлиб, тери сиртига ирғиб чиқади.

Энг хавфли асоратлари:
Ўткир тромбофлебит, варикоз тугунининг ёрилиб қон кетиши, трофик яралар.

Даволашда касалликнинг енгил даврида томирлар деворларини озиқлантирувчи ҳамда томирлардаги қуйқа (тромб)ларни эритувчи дорилар берилади. Буларга Детралекс, Троксивазин, Лиотон Гел кабилар, ҳамда яллиғланишга қарши суртмалар тавсия қилиниши мумкин.
Оғир ҳолатларда эса, ангиохирург
(қон томирлар жаррохи) томонидан оператив даво қилинади.

Ушбу маълумотларни варикоздан шикоят қиладиганларга юборинг.

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
3.6K viewsedited  07:10
Ochish/sharhlash
2023-01-04 17:50:25
Телефонингизни ухлашдан ярим соат олдин "тинч қўйинг"!

Телефон, ноутбук ва телевизорнинг ёрқин экранлари кўзимиз учун зарарли бўлган мовий нурлар чиқаради.

Мовий нурлар организмимизда асосан тунда ажраладиган мелатонин гормони ишлаб чиқаришни блоклайди. Бу уйқу ва уйғониш даврларини тартибини бузади ва уйқучанликни келтириб чиқаради.

Хўш унда нима бўлади?
Гормон етарли эмас...шунда миянгиз "ҳозир кундузи, ухлаш эмас, фаол ҳаракат ва ишлаш вақти келди" деб ўйлайди. Натижада, киши узоқ вақт давом этадиган бундай тартибсизликлардан кейин сурункали чарчоқ ва асабийликка дучор бўлади!

Агар сиз телефонсиз ухлай олмайдиган ҳолатда бўлсангиз, иродангизни мустаҳкамланг ва телефонда қиладиган ишларингизни ухлаш вақтига режалаштирманг!

Энг яқинларингизга улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
2.1K views14:50
Ochish/sharhlash
2023-01-04 11:14:03
#халқ_табобати
Жиғилдон қайнаши жиддий муаммоми?

Жиғилдон қайнаши бу- ошқозон шираси қизилўнгачнинг пастки қисмига таъсир этишидан келиб чиқадиган томоқда ёки тўш суягининг ортида ачишиш ҳиссидир.

Халқ табобатида жиғилдон қайнаши билан азобланадиган одамлар сода эритмаси, сут ёки картошкани шираси, сабзини истеъмол қилинса фойдали. Бу воситалар вақтинчалик самарага эга.

Бу муаммо билан доимий дуч келадиганларга, лбатта гастроэнетеролог  врач консультацияси ҳам зарур.

Ушбу маълумотни доимий ачишиш хиссидан шикоят қиладиганлар бўлса уларга юбориб қўйинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик кейин бошқалари!
1.1K views08:14
Ochish/sharhlash
2023-01-04 07:25:54
Эрталаб қуёшда юриш соғлик учун қанчалик фойдали...

Эрталабки ёруғлик организмда инсулинга сезгирликни оширади ва бу танангизда енгил вазн ташлашга ёрдам беради. Қуёш нури кайфиятни яхшилайди ва дофамин ишлаб чиқаришни оширади, чунки дофамин нейронлари кўз тўр пардасида ҳам мавжуд бўлиб, улар махсус ретино-дофамин тизимини ҳосил қилади.

Эрталаб ярим соатлик қуёш нурида туриш фойдалилиги илмий жиҳатдан ҳам тасдиқланган.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
2.2K viewsedited  04:25
Ochish/sharhlash
2023-01-03 20:06:22
#биласизми
Ўз вақтида ухламаслик қандай оқибатларга олиб келишини билармидингиз...

Нормада инсон 6-8соат ухлаши керак, етарли миқдорда ухламаслик сабаб ақлий фаолиятлар, ўқиш, ўрганиш жараёнлари сустлашади. Уйқусизлик диққат-эътиборни ва хотирани пасайтиради, одамда асабийлик пайдо қилади.

Миямизда кечқурун 23:00 - 2:00 орасида уйқу гормони мелатонин синтезланади. Бу гормон синтезининг бузулиши туфайли уйқу сифати ва мия фаолияти бузулади ва юқоридаги ўзгаришлар келиб чиқади.

Шундай экан кечқурун кўп телефон титкиламасдан вақтида ухланг!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
1.8K views17:06
Ochish/sharhlash
2023-01-02 15:51:35
Сиз чекасизми? Апелсин истеъмол қилинг!

Чекувчига чекмайдиганларга қараганда 2 баравар кўпроқ С витамини кераклигини билармидингиз?

Чунки С витамини танадан тамакидан чиқалиган токсик маҳсулотларини чиқаришга ёрдам беради ва тамаки тутунининг зарарли таъсирларини камайтиради. Чекувчилар танадаги микроэлементлар миқдорини ошириш учун апелсинни кўпроқ истеъмол қилишлари керак.

Бундан ташқари, никотин организмда муҳим бу́лган С витаминини йўқ қилади.

Етишмовчиликни тўлдириш учун имкон қадар кўпроқ унга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилиш керак.

Унутманг: тамаки ва тамаки маҳсулотларини зарарини камайтиришнинг ЭНГ яхши йўли бу- чекишни ташлашдир.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик кейин бошқалари!
2.0K views12:51
Ochish/sharhlash
2023-01-02 08:27:35
Болада бурун битиши сабаблари ва давоси...

Айниқса ҳозирги пайтларда болаларда бурун битиши, ринит, ангина ва грипп кўп учрамоқда.

Бурун битиши сабаблари:
• аллергия;
• Сифатсиз сунъий озиқлантириш ва овқат қўшимчалари;
• тез-тез вирусли инфекциялар билан касалланиш;
• бурун йўлларидаги ёт жисмлар;
• ҳавонинг ифлосланиши - пассив чекувчи, яъни чекувчи атрофидаги тутундан нафас олиш.

Нималар қилиш керак?
- Болангизнинг бурнини бурун тозалагич, пахта билан шиллиқлардан тозаланг;
- Бурунни тузли эритма билан чайинг;
- Кўпроқ илиқ сув ичиш яхши фойда беради;
- Ухлашдан олдин бурунга озроқ сариёғ ёки вазелин ва асал тиқиб қўйинг (бу нафас олишига тўсқинлик қилмасин);
- Врач маслаҳати билан назоферон, ксиломер, фармазолин, ринозолин, каби томчи дорилар қўллаш фойда беради.

Бурун битиши сурункали давом етиб, 3-4 кундан бери давом етса ЛОР врачга учрашинг!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
2.8K views05:27
Ochish/sharhlash
2023-01-01 18:24:52
#билармидингиз
Банан шарбати - тинчлантирувчи восита сифатида.

Банан таркибидаги калий ва магний мушакларнинг бўшашиши ва тинчланишига ҳисса қўшади, у кечқурун осонгина ухлашга ёрдам беради. Бу усулда тайёрланган банан ажойиб мазали бўлади.

Таркиби:

• 1 та банан
• 200 мл сув
• бир чимдим долчин

Тайёрлаш:

1. Сувни қайнатиб олинг. Сўнгра бананни кичик бўлакда кесиб олинг.
2. Бананни қайноқ сувда 10 дақиқа қайнатиб олинг.
3. Ичимлик тайёр! Лаззатланиш учун банан чойига бир чимдим долчин қўшсангиз ҳам бўлади.

Эринчоқлар учун яхши пишган банан мевалари ҳам яхши тинчлантирувчи хусусиятга эга. Aммо, эринчоқлик қилмай дамламани тайёрлаб, cовутилган ҳолда ичиш тавсия этилади.

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
1.1K views15:24
Ochish/sharhlash
2022-12-31 17:28:22
Байрам дастурхони соғлиғингизга қанчалик хавфли бўлиши мумкин?

Шу кунларда, деярли ҳамманинг уйида байрамда турли таомлар пиширилиб, яқинлар орасида хурсандчилик билан дастурхон ёзилади, байрамда соғлигингиз билан келиб чиқадиган муаммоларга дуч келмаслик учун қуйидагиларни ёдда сақланг:

Спиртли ичимликлар истемол қилманг! Бош мия, жигар, талоқ каби барча муҳим органларга зиёни бор.

Даврада газли ичимликлардан кўра табиий шарбатлар(компот, соклар) қўйсангиз, ҳам соғлиққа ҳам чўнтакка фойда.

Қовурилган ва дудланган гўшт махсулотларини ҳаддан зиёд истемол қилманг, бу ошқозонга оғирлик қилади.

- Маёнезли салатлар ва ширинликлар билан ҳам эҳтиёт бўлинг! Меъёрдан ошиб кетиши жигар ва ошқозон ҳазм фаолиятингизда салбий таъсир қилади.

Байрамда яхши кайфият ҳамрохингиз бўлсин. Бу хабарни яқинларингизга ҳам улашинг

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
160 views14:28
Ochish/sharhlash
2022-12-30 12:48:48
Ўзбекистонда сотиш тақиқланган дори воситалари, улар соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкин:

30 декабрдан бошлаб Ҳиндистоннинг "Marion Biotech" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларини сотиш тақиқланди.

Дорилар рўйхати:

- CINEPAR болалар учун (суспензия)
- CINEPAR ибу кид (сироп)
- CINEPAR актив гель
- Фракджоин (капсулалар)
- Ферофорт (сироп ва капсулалар)
- ТРАВАМАХ (гранулалар, сироп)
- НОЛГРИПП (таблетка, сироп)
- Куразит (суспензия, капсулалар)
- Белдомакс (таблетка ва суспензиялар)
- Амбронол (таблетка ва сироплар)
- Теграмон СУЛ
- АНАСЕП гель
- Леворех (таблеткалар)

Юқоридагиларни ва бошқа шу фирманинг дориларини асло ишлатманг!

Диққат буларни барчага тарқатинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик кейин бошқалари!
3.3K viewsedited  09:48
Ochish/sharhlash