Telegrammada porno terabaytlaridan foydalanish »

Doctor Jo'rayevjon

Telegram kanalining logotibi oilaviy_shifokoringiz — Doctor Jo'rayevjon D
Kanal manzili: @oilaviy_shifokoringiz
Toifalar: Faktlar , Ular uchun mazmun (18 +)
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 75
Kanalning ta’rifi

Оилавий шифокорингиз - Др.Жўраевжон

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2022-12-30 09:42:07

561 views06:42
Ochish/sharhlash
2022-12-27 16:18:02
#savol_javob
Сийиб қўйиш муаммоси ҳақида...сабаблари ва кўрсатмалар:

"Ассалому алейкум яхшимисиз, сийдик тута олмаслик ва уни даволаш хакида малумот беринг илтимос"


Сийдик тута олмаслик асосан ёш болаларда ва баъзан катталарда учрайди. Ва бу тиббиёт тилида "енурез" деб аталади. 5ёшгача бўлган болаларда бундай ҳолат бўлса табиий физиологик ҳолат сифатида қаралади, 5ёшдан катталарда учраши эса тиббий муаммодир.

Сабаблари:
– Сийдик йўлларидаги турли инфекциялар;
– Бош миянинг пешоб тутишга жавобгар марказидаги бузулишлар;
– Руҳий босим ва тушкунлик, доимий асабийлашиш;
– Сийдик пуфагидаги турли бузулишлар ва бошқалар.

Даволаш:
Энурездан шикоят қилувчилар биринчи болалар урологи кўринидан ўтиш керак. Агарда болада буйрак, сийдик пуфаги ва сийдик йўллари билан боғлиқ инфекциялар ёки бошқа паталогиялар бўлмаса кейин уролог, невролог ва психолог маслаҳатлари билан комплекс даво олиб борилади.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари.
878 views13:18
Ochish/sharhlash
2022-12-27 08:39:28
"Док-1 Макс" дори препаратлари ва сироплари захарли деб топилди. Вазият юзасидан масъуллар бўшатилган.

Текширув жараёнида мамлакатимизда ўткир респиратор касалликларга чалинган 21 нафар боланинг 18 нафарида Док-1 Макс сиропини ичиш натижасида ўлим ҳолати аниқланган.
✓Батафсил

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари.
632 viewsedited  05:39
Ochish/sharhlash
2022-12-22 18:23:01
Оёқ тирноқлари замбуруқдан (грибок) зарарланса...ёхуд ёмон ҳидлар сабаби.

Биз деярли доимий равишда замбуруқ хавфига дуч келамиз: сузиш ҳавзалари, спорт заллари, сауналар, ванналар, гимнастика ва кўплаб жойларда в азамбуруқ юқтириб олган кишининг оёқ кийимларидан юқтириб олиш мумкин.

Хўш, нима қилиш керак?
Энг оддий нарса, жамоат жойлари (зал ва бошқаларга) боргандан сўнг, оёқларингизни парваришлашни одат қилишдир.

Қандай перепаратлар фойда беради?
-Хлоргексидин билан ювиш
-Мирамистин билан ювиш.
-Фунгитсит препаратларни(масалан, клотримазол) ўз ичига олган эритма ёки кремлар билан даволаш.

Замбуруқ билан зарарланган тирноқларга лак суртиш яхши эмас тирноқ юқоридан қопланган, лекин ички томондан у ҳеч нарса билан қопланмайди ва замбуруқ баттар авж олади.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
502 viewsedited  15:23
Ochish/sharhlash
2022-12-11 08:10:04
Томоқ оғриганда нима қилиш керак?

Ҳозир айни қиш вақти, кўпчилигимиз совуқда касалликлардан хавфсираган пайтдамиз. Сизлар учун фойдали маълумотлар топиб улашишга ҳаракат қилдим:

Томоқ оғриғини маҳаллий даволаш:

Томоқни яхшилаб чайиб, ювинг;
Дорихонадан антисептик, яллиғланишга қарши компонентларни ўз ичига оладиган суюқликларни олинг (Lyugol, Xepilor, Loroben, Xlorheksidin kabilar)

Уй шароитида сизга сода-тузли эритма ёрдам
беради.
Тайёрлаш: 250мл илиқ сувга 1- 2 чой қошиқдан ичимлик содаси ва туз солиб, яхши аралаштирасиз.
Кунига 4 марта, овқатдан кейин чайқаш тавсия этилади.

Томоқ учун анальгетик, микробларга қарши, яллиғланишга қарши таъсирга эга спрейлардан фойдаланиш кунига 3 марта оралиқ билан бўлиши керак.

Чайқаш ва спрейлар томоқ оғриғини вақтинча бартараф этиш учун ишлатилади.

Агар оғриқнинг сабаби бактериялар бўлса, антибиотиклар қабул қилишни ҳам тавсия этамиз.

Др. Азиз Жўраев
Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
131 views05:10
Ochish/sharhlash
2022-12-10 16:32:43
Сақич чайнаш соғликка зарарлими?

Умуман олганда, сақич инсон саломатлигига сезиларли салбий таъсирга эга эмас, аммо олимларнинг аниқлашича доимий сақич чайнаш хотира пасайишига олиб келиши мумкин( ) экан.

Агарда тишларигизда пломба ва турли коваклар бўлса ҳам сақич билан узоқ вақтгача дўстлашмаганингиз маъқул.

Овқатдан кейин 10 дақиқагача сақич чайнашга одатланишнинг зарари йўқ ва бу овқат ҳазм фаолиятига яхши ёрдам беради.

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
579 viewsedited  13:32
Ochish/sharhlash
2022-12-09 06:54:05
Сизга нонушта қанчалик керак?

Нонушта тана учун ўзига хос "будильник" дир. Нонуштани қанчалик тез истеъмол қилсангиз, танангиз тезроқ уйғонади ва ишлашга тайёр бўлади. Мунтазам равишда нонушта етишмаслиги семириш хавфини оширади, диққат эътиборни ва иш унумини пасайтиради.

Нонушта учун идеал вақт 7 дан 9 гача. Бу даврда организм овқатни энг яхши ҳазм қилади. Бундан ташқари, "кўп еб қўйсам семириб кетаман" дея ўйламаслик керак бўлган куннинг ягона вақти ерталабдир.( )Эрталаб еган ҳамма нарсангиз энергия ишлаб чиқариш учун ишлатилади.

Унутманг, нонуштангиз таркибида оқсил, углеводлар ва фойдали ёғлар етарлича бўлиши керак.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
387 viewsedited  03:54
Ochish/sharhlash
2022-12-08 14:22:20
#савол_жавоб
Эр-хотиннинг қон гуруҳлари бир хил бўлса зарарли(ми)?

Ассалому алайкум. Саволим қон гуруҳи буйича .Мен яқинда турмуш қурмоқчиман .Бизнинг қон гуруҳларимиз бир ҳил экан (2 +) бунинг бизга ножуя тасирлари булмейдими?

Қон гуруҳлари бир хил ёки ҳар хиллиги ҳеч қандай салбий оқибатга олиб келмайди. Маълумот учун II қон гурухли ота оналардан туғиладиган болаларда эҳтимолий 75% II гуруҳ, 25% III гуруҳлилар туғилиши мумкин.

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари
126 viewsedited  11:22
Ochish/sharhlash
2022-12-07 19:11:35
Уй шароитида қон томирларни қандай мустаҳкамлаш мумкин.

(биргаликда атеросклерозни олдини оламиз!)

Агар сиз келажакда фақат дори-дармонларга пул сарфлашни хоҳламасангиз, қон томирларингизга ҳозирдан ғамхўрлик қилишни бошланг.

Тавсиялар:
- Кунига 0.5 дона лимон енг;
- Мунтазам жисмоний фаолият бн шуғулланинг (кунига камида 30 дақиқа);
- Мувозанатли овқатланинг, овқат рационингизда кўкатларни канда қилманг;
- Тана вазнингизга эътиборли бўлинг;
- Қон босими ва қондаги қанд миқдорини назорат қилиб боринг, булар билан муаммо бўлганда вақтида муолажалар олинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
638 viewsedited  16:11
Ochish/sharhlash
2022-11-20 09:10:09
Кайфиятингизни кўтарувчи маҳсулотлар ҳақида биласизми ?

Шоколад - Шоколад ҳиди бахт гормони Эндорфин ишлаб чиқарилишини кучайтиради

Бодом - Таркибида магний кўплиги сабабли кайфият кўтарилади . Б2 витамини ҳуш кайфият гормони серотонин ҳосил бўлишини кўпайтиради

Лосос балиғи - Омега 3 ёғ кислоталарига бой бўлиб, организмни стрессдан халос этишга ёрдам беради.

Брокколи - гормонал балансни тиклайди ва стресс вазиятларда тинчланишга ёрдам беради.

Сут - Ҳар куни сут ичиш нафақат тиш ва суякларни кальций билан та’минлайди, балки стресс гармоньлари ишлаб чиқарилишига ҳам тўсқинлик қилади

Банан - Банан таркибидаги уч хил табиий шакар: сахароза, фруктоза ва глюкоза қувватни тиклаш ва асаб тизимини мустаҳкамлашга кўмак беради.

Бошқаларга хам ушбу постни ва яхши кайфият улашинг

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Дам олиш кунларида яхши кайфият ҳамрохингиз бўлсин!
481 viewsedited  06:10
Ochish/sharhlash