Telegrammada porno terabaytlaridan foydalanish »

Doctor Jo'rayevjon

Telegram kanalining logotibi oilaviy_shifokoringiz — Doctor Jo'rayevjon D
Kanal manzili: @oilaviy_shifokoringiz
Toifalar: Faktlar , Ular uchun mazmun (18 +)
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 75
Kanalning ta’rifi

Оилавий шифокорингиз - Др.Жўраевжон

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2022-09-20 16:38:59
Балиқ ейиш қанчалар фойдали? Билиб олинг!

- Ҳафтасига 2 бўлак балиқ гўшти истеъмол қилганларда ўлим хавфи 3 мартадан 1 мартагача камайиши мумкин.
- Юрак касалликлари хавфини камайтиради.
- Қон босимини пасайтириб, холестерин даражасини пасайтиради.
- Депрессияни бартараф қилади.
- Кўз ўткирлиги ва мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
-Астма ривожланишининг олдини олади.
- Яллиғланишга қарши таъсирга эга.
- Диабет хавфини камайтиради.

*Маълумот учун:  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, бир киши бир йилда 12 килограммдан кам бўлмаган миқдорда балиқ истеъмол қилиши керак. Айрим давлатларда бу меъёридан ҳам ошади, яъни 60 килограммга ҳам етади(Япония). Бироқ Ўзбекистонда бу кўрсаткич ўртача 4-5 килограммни ташкил этади.

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Биз билан тиббий саводхонлигингизни оширинг!
2.1K views13:38
Ochish/sharhlash
2022-09-11 16:19:13
#обуначилардан
#халқ_табобати
Ич кетишини тезда дориларсиз тўхтатиш

Ич кетиши (диарея)дан тезда халос бўлиш учун 0,5 л. илиқ сувга 1 чойқошиқ ош тузи, 4 чойқошиқ шакар солиб эритилади. Яхшилаб аралаштирилади.

Кунига 3 маҳал овқатдан олдин ёш болаларга 1 чойқошиқдан, катталарга 50 мл.дан ичирилади.
Бу усул билан 1кунда дарддан фориғ бўлиш мумкин.

Зинатилла Исоқов,
Қилизтепa


Яқинларигизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал саломатлик, кейин бошқаси
2.9K views13:19
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:40:03
Шишнинг сабаби - оқсил етишмаслиги бўлса...

Илмий айтадиган бўлсак, булар онкотик шишлардир. Бунда, қурилиш материали (оқсил) этишмаслиги туфайли суюқликни томирлар ушлаб туролмайди. Ва бу ерда номутаносиб шишлар пайдо бўлади, айниқса юрак, буйраклар ва бошқаларнинг сурункали касалликлари бўлган одамларда бундай шишлар кўп учрайди.

Сабаблари: Агар озуқада оқсиллар етарли бўлмаса, касаллик (яллиғланиш жараёнлари, жарроҳлик аралашувлардан кейин ва ҳ.к.) иссиқ мавсумда (кўпинча мева ва сабзавотлар истемол қилиб) оқсил камайганда содир бўлади.

Даволаш лабаратор ва инструментал текширувлар билан шифокор маслаҳатига биноан дорилар ва рационда оқсилни кўпайтиришга йўналтирилади

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига еътиборли бўлинг!
345 views05:40
Ochish/sharhlash
2022-08-26 20:27:02
Қориндаги ёғларни йўқотиш учун кундалик 5та тавсия!

Кун давомида ичадиган нарсамизга ёндашувни қайта кўриб чиқамиз:

Кун давомида кўк чой ичинг - бу бир оз метаболизмни тезлаштиради ва ёғларни парчалашҳа ёрдам беради. Бундан ташқари, у иштаҳани сусайтиради

Спиртли ичимликларни истеъмол қилишни тўхтатинг - "Пиво қорини" ибораси ўз-ўзидан пайдо бўлмаган. Спиртли ичимликлар юқори каллорияли. Унинг баъзи турларида фитоестрогенлар мавжуд бўлиб, бу сизни бел соҳасида семиришга олиб келади.

Кўпроқ сув ичинг - бу метаболизмингизни бироз кўпроқ тарқатишга ва иштаҳангизни жиловлашга ёрдам беради. Овқатланишдан олдин бир стакан сув ичинг - ва кечки овқатда сиз одатдагидан камроқ овқатланасиз.

Ичимликка долчин қўшинг – долчин кучли антиоксидант ва ёғларни эритувчи таъсирга эга.

СТОП ширинлик - Агар сиз ширин нарсага жуда ўч бўлсангиз, ширинлик ўрнига хушбўй мевали чойни татиб кўринг - ёрдам бериши аниқ.

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Ўзингиз ва оилангиз саломатлигига еътиборли бўлинг!
571 views17:27
Ochish/sharhlash
2022-08-02 16:18:06 ​​#халқ_табобати
Қулоқдаги ва бошдаги шовқинларни даволаш.

Қулоқдаги шовқин, бош айланиши ва мувозанат йўқолиб йиқилиш - кўпчилик бундай белгилардан азият чекади.

Бу ҳолатнинг сабаби жуда хилма-хилдир: оддий чарчоқдан - қулоқ каналидаги ўсма неоплазмаларигача. Буни аниқлаш керак.

Ушбу холатни енгиллаштириш учун бир нечта усулларни келтириб ўтамиз:

Ўтлардан тайёрланган қулоқ томчилари. Бўймадарон шарбати қулоқ томчилари сифатида ишлатилади. Ўсимлик шарбати ҳар бир қулоққа, ётишдан олдин икки томчи томизилади. Курс қулоқ шовқини ўтиб кетгунча давом этади.

Стресс сабабли... Агар шовқинлар стресс ва асабий зўриқишлардан келиб чиқса, лимон бальзамидан тайёрланган дамлама ажойиб даво бўлади. Ўсимликнинг иккита катта қошиғи икки стакан қайноқ сув билан қуйилади ва совиб кетгунча инфуз қилинади. Кун давомида бундан бир стакан ичишингиз керак. Даволаш симптомлар йўқолгунча давом этади.

Бош айланиши билан... Агар шовқинлар бош айланиши ва мувозанатнинг йўқолиши билан бирга бўлса, энг самарали рецептлардан бири: чорак чой қошиқ новшадил спиртини(nashatirka ) бир стакан сув билан аралаштириб, компресс қилиб ярим соат давомида пешонага қўйинг. Компрессни ҳар куни эрталаб бир ҳафта давомида амалга оширилади.

Тавсиялар фойда берса, бундан хурсандмиз, лекин албатта шифокорга кўрининг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига еътиборли бўлинг!
5.8K views13:18
Ochish/sharhlash
2022-08-01 09:57:06
#қизиқарли
Жуда совуқ кунларда инсон қони музлаши мумкинми?

Қоннинг музлаш ҳарорати маълум - тахминан 0,56-0,58°C

Аммо, қон танамизда томирлар ичида. Танамиз нольдан паст ҳароратларда ҳам иссиқлигини сақлашга қодир (36,7°С). Ҳатто ўлимда ҳам тана ҳарорати шундай даражада бўладики, қон музламайди.

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига еътиборли бўлинг!
4.7K views06:57
Ochish/sharhlash
2022-07-31 09:46:26
ОҒИЗНИНГ ЁМОН ҲИДИ ҚАЕРДАН КЕЛАДИ?

Кўп одамлар ёмон ҳиддан азият чекмоқда.

Оғиздан келадиган ҳидни йўқотиш учун кўпчилик мўжизавий дори ёки ундан халос бўлишга ёрдам берадиган шифокорни қидиради.

Аммо қиммат текширувларни ўтказишни бошлашдан олдин, сабабини топишингиз керак.

Фақат учта асосий сабаб бор:

Умумий кариес
Сурункали тонзиллит
Сурункали гастрит ёки гастродуоденит

* Ушбу 3 та сабабни бартараф қилмагунингизча, бошқа текширувлардан ўтишдан фойда йўқ!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига еътиборли бўлинг!
4.4K views06:46
Ochish/sharhlash
2022-07-30 07:10:42
#савол_жавоб
Тилдаги ёриқлар касалликдан далолатми?

«Тилимда узун чиқизиқли ёриқлар бор, ранги пуштиранг, оғримайди, бу бирор хавфли касаллик эмасми?»

Бу ҳолат жуда тез-тез учрайди ва бу кўпчиликда нормаль ҳолат. Агар бу ёриқлардан ташқари ҳеч қандай шикоятлар бўлмаса, унда ташвишланишни ҳожати йўқ

Агар ёқимсиз ҳид, ёниш ёки оғриқ пайдо бўлса, тиш шифокорига мурожаат қилинг. Катта эҳтимол билан, гигиенага амал қилмаслик сабабли, глоссит (тилнинг яллиғланиши) ривожланган бўлиши мумкин.

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига еътиборли бўлинг!
4.2K viewsedited  04:10
Ochish/sharhlash
2022-07-29 15:16:15
#савол_жавоб
Доимий бош айланишида нима қилиш керак, қайси шифокорга мурожаат қилиш керак?!

Бош айланиши масаласига ҳар доим ҳам оддий қарвман, уни учта мутахассис билан ҳал қилиш керак: неврольог, оториноларинголог ва психиатр.

Биринчидан, неврология томонидан патологиялар бўлмаса, ЛОРга борамиз. Кўпинча бош айланиши вестибуляр аппаратларнинг патологияси ҳисобланади. Эслатиб ўтаман, у бизнинг ички қулоғимизда жойлашган. Шундай қилиб, айрим тажрибалар, беморни буриш ва айлантириш орқали муаммо топилади.

Лекин бош айланишини ҳушдан кетишдан олдинги ҳолат билан аралаштириб юборманг. Чунки, бу ҳолатда неврольог ёки психиатрга мурожаат қилиш керак.

Яқинларингизга хам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига еътиборли бўлинг!
3.8K views12:16
Ochish/sharhlash
2022-07-27 16:26:23
Бўғим оғриқлари учун фойдали халқона рецепт:

1 стакан кефир.
Жавдар нони.
1 чой қошиқ сода.

Тайёрлаш:
- 0,5 литрли идишда кефирни соламиз;
- Жавдар нонни майдалаб кефир устидан соламиз;
- Устидан содани солиб иссиқ жойда 5 - 6 соат қолдирамиз.
Кейин аралашмани тиндириб саватчада фильтрлаб оламиз.

Қўлланиши:
Олинган суюқликдан биз оғриқли жойга компресслар қиламиз ва уни бир кун ушлаб турамиз. 3-4 кун такрорлаймиз.

Жуда оддий ва айни пайтда ҳеч қандай қўллашга қарши таъсирларга эга эмас.

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига еътиборли бўлинг!
4.8K views13:26
Ochish/sharhlash