Telegrammada porno terabaytlaridan foydalanish »

Doctor Jo'rayevjon

Telegram kanalining logotibi oilaviy_shifokoringiz — Doctor Jo'rayevjon D
Kanal manzili: @oilaviy_shifokoringiz
Toifalar: Faktlar , Ular uchun mazmun (18 +)
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 75
Kanalning ta’rifi

Оилавий шифокорингиз - Др.Жўраевжон

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-01-27 05:16:24
#иймон_шифоси
Касалликни кетказиш сабабларидан бири...

Абу Бакр Хаббазий раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Оғир касалликка йўлиқдим. Мени кўргани бир солиҳ қўшним келди ва менга: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Беморларингизни садақа билан даволанглар” деган ҳадисларига  амал қилгин” деди. Ёз вақти эди. Кўпгина тарвуз сотиб олдимда, фақирлар ва ёш болалардан иборат катта жамоатни йиғдим. Уларни тарвуз билан сийладим. Улар ейишди ва қўлларини кўтариб Аллоҳ таолодан мени ҳаққимга шифо сўраб дуо қилишди.
Аллоҳга қасамки, тонг отди ҳамки, Аллоҳ табарока ва таолонинг фазли  билан буткул  тузалиб, офият топган эдим”.

Имом Заҳабийнинг “Сияри аъламу нубало” китобидан

Муборак жуманинг бутун хайр-у барокати сизга бўлсин, ассалому алейкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳу.

Яқинларингизга ҳам улашинг

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
6.0K views02:16
Ochish/sharhlash
2023-01-25 17:30:14
#савол_жавоб
Қон қуюқлашса нима қилиш керак?

"Cовид-19" сабабли аҳоли орасида қон қуюқлашиши асоратлари жуда кўпайгани сир эмас, кўпчилик бу ҳақида сўраганларга оддий ва фойдали маслаҳатлар:

Қонни суюлтириш учун бир кунда бир неча марта тана ҳароратидаги хом сув ичиш керак. Сув қонни суюлтирувчи энг яхши воситадир.

Кўк пиёз, бодринг, қизил лавлаги ва сабзи шарбати, тарвуз, саримсоқпиёз, узум, товуқ ва балиқ гўшти истеъмол қилиб туриш керак.

2 дона ёнғоқ майдаланади ва 600 мл сувга солиниб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Кечқурун тиндириб қўйилади. Кунига 3 маҳал овқатдан олдин ичилади. Давомийлиги бир ҳафта.

Шифокор тавсияси билан турли дорилар ҳам буюрилади:
Kurantil, Varfarin, Тромбопол, ТромбоАСС, Кардиомагнил кабилар енг кенг қўлланиладиганларидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
4.8K views14:30
Ochish/sharhlash
2023-01-25 11:10:02
#билармидингиз
Доимий ўтириб ишлаш соғлигингиз учун жуда зарарлидир - бу илмий факт.

Олимлар ҳаракатсиз турмуш тарзи, хусусан, стулда узоқ вақт ўтириш юрак-қон томир касалликлари ва эрта ўлим хавфини оширишини тасдиқлашган.

Тадқиқотларда 35 ёшдан 70 ёшгача бўлган 100 000 дан ортиқ киши иштирок этган ва улар ўртача 11 йил давомида кузатилган. Маълум бўлишича, кунига олти соатдан саккиз соатгача ўтирганларда эрта ўлим ва юрак хасталиги хавфи 12-13 фоизга ошган.

Кунига саккиз соатдан кўпроқ ўтирганларда эса хавф 20% га ошган.

Нима қилиш керак?
Иш вақтида ҳар 1-2 соатда бир туриб қисқа танаффуслар ва машқлар қилиб туриш хавф гуруҳини қисқартиради!

Ўтириб ишлайдиганларга юборинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
3.9K viewsedited  08:10
Ochish/sharhlash
2023-01-25 09:12:03
"Иссиқ укол" ҳақида...

Халқимиз орасида "иссиқ укол" деб ном қозонган дори ҳақида кун ора сўраб ёзишади, бу ҳақида сизга тушунарли батафсил маълумот бериб ўтаман:

Кальций глюконат ва кальций хлорид каби тузлар эритмалари венадан юборилганда томирлар кенгайиши ҳисобига танага иссиқлик тарқалади ва шунинг учун ҳам кўпчилик бу дориларни "иссиқ укол" деб билади.

Фойдалари:
- Организмда қичишиш, тошмалар каби аллергик реакцияларни йўқотади;
- Яллиғланиш жараёнлари ва шамоллашларда фойда беради;
- Моддалар алмашинувига ёрдам беради.

Ножўя таъсирлари ҳам бор бўлиб фақат шифокор маслаҳати ва назорати остида қабул қилиш лозим.

Бехосдан адашиб тери остига ёки мушак ичига юборилган тақдирда терида чуқур куйиш ва ёмон асоратлар олиб келиши мумкин

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
3.8K views06:12
Ochish/sharhlash
2023-01-25 06:10:33 ​​#иймон_шифоси
Сиз бахтлимисиз

Кунлардан бир куни бир подшоҳ касал бўлиб қолибди. Уни даволаш учун бутун дунёдан табибларни чақиришибди, лекин ҳеч бири подшоҳни даволай олмабди. Шунда улар маслаҳат қилиб бир қарорга келишибди. Агар бахтли одамни топиб, унинг кўйлаги подшоҳга кийдирилса, у тузалади. Бахтли одамни топиш учун дунёнинг ҳамма томонига чопарлар жўнатилибди. Лекин ҳеч ким "Мен бахтлиман", деган одамни топа олмабди. Кимдир бой, лекин касал, яна кимдир соғ, аммо камбағал, бошқаси бой, соғ, бироқ оиласи нотинч – хуллас, ҳамма нимадандир нолир эди.

Бир куни тунда подшоҳнинг ўғли шаҳар кўчаларини айланиб юрса, бир ҳовлидан кимнингдир гапини эшитиб қолибди. У: "Яхши ишладим, пулимни олдим, қорним тўйди, энди маза қилиб ухлайман. Мендан бахтли одам йўқ", дебди. Подшоҳнинг ўғли севиниб кетиб, тезда хизматкорларини жўнатибди. Катта пул эвазига ўша одамнинг кўйлагини олиб келишни тайинлабди. Хизматкорлар ҳовлига кириб шаҳзоданинг буйруғини бажармоқчи бўлишибди, лекин қарашса, ҳалиги "бахтлиман" деган одам шунчалар қашшоқ эканки, ҳатто эгнида кўйлаги ҳам йўқ экан.

Эй инсон, билгинки, бахт келувчи ва кетувчи нарсадир. Одам ўзини бир муддат бахтли ҳисоблаши учун бой бўлиши шарт эмас, балки бор нарсасига шукр қилса кифоя.
Манба
Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
4.8K views03:10
Ochish/sharhlash
2023-01-24 17:35:41
#savol_javob
Ҳомиладорликда жиғилдон қайнаши.

Ҳомиладорман етти ойлик, жиғилдон қайнаши кўп кузатиляпти, бу жиддий касалликмасми, хавотирланяпман жуда.

Жиғилдон қайнаши одатда 2- 3- триместрада кўпчилик ҳомиладор аёлларда кузатилади, бундан қўрқиш керак эмас!

Сабаблари:
- Ҳомиладорлик гормони - прогестерон бачадон мушакларини бўшатиш билан бирга, овқат-ҳазм тракти фаолиятини ҳам сусайтиради, шу сабабдан ҳам жиғилдон қайнайди.
- Бошқа томондан олсак, ҳомила катталашган сари ошқозонни сиқиб қўя бошлайди, бу ҳам жиғилдон қайнашига сабаб бўлиши мумкин.

Даволашда жиғилдон қайнаган вақда ошқозон шираси кислоталилигини камайтириш учун энг эффектив маҳсулотлар:
-Газланган, минерал сув
-Ичимлик содаси
-Муздек сут, қатиқ
-Сабзи шарбати кабилар тавсия қилинади.

Ҳомиладор яқинларингизга ҳам жўнатинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
4.0K views14:35
Ochish/sharhlash
2023-01-23 17:31:16
Стресс - аср вабоси!

Кўпчиликда кузатиладиган тушкунлик, иштиёқсизлик, дангасалик, асабийлик каби руҳий ҳолатлар айниқса ҳозирги пайтларда кўпайиб қолди.

Хўш буларнинг сабаблари нималар:

Ортиқча ишлаш. Бу ҳолатлар ҳафтасига 40 соатдан ортиқ ишлайдиган одамлар мойилроқ бўлишади. Сурункали чарчоқ, вазннинг ўзгариши, доимий уйқу этишмаслигидан азийят чекадилар.

Зарарли таомларга иштиёқ. Доимий фаст фудлар ва ширинликларга ружу қўйган кишилар руҳий тушкунлик ва стрессга мойил бўлиб қолишади.

Оқсил танқислиги.
Овқат рационида оқсил етишмаслиги мушак ва мия фаолиятига ва гормонлар ишлаб чиқарилиши учун муҳимдир.

Ёмон сифатли уйқу.
Стресс уйқу сифатига таъсир қилади. Уйқу сифатининг яхши эмаслиги стресс ва асабийликка олиб келади. Хуллас ҳаммаси бир бирига боғлиқ, ажойиб а!

Нима қилиш керак - булар каби организмга зарарли ҳолатларга эътиборли бўлинг ва «Оилавий шифокорингиз»ни кузатиб боринг!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
5.4K views14:31
Ochish/sharhlash
2023-01-23 06:43:24
#иймон_шифоси
Иймон энг катта даводир..

Кўзга кўринган психолог олимлардан доктор Карл “Руҳ борасида изланишдаги замонавий инсон” номли китобининг 264-саҳифасида бундай дейди:
“Ўттиз йил давомида қабулимга бутун дунёдан одамлар келди. Юзлаб беморни даволадим.
Уларнинг кўпи ўрта ёш, яъни, ўттиз беш ёшдан юқори эди. Уларнинг орасида биронта ҳам ўз муаммосини диний асосда ҳал қиладигани йўқ эди.
Шуни айтишим мумкин: буларнинг барчаси касал, чунки улар дин иймонлиларга ато этган нарсани йўқотган. Ҳақиқий иймонини тиклаб олмаган киши асло шифо топа олмайди"
.
Mehrob.uz

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
4.4K views03:43
Ochish/sharhlash
2023-01-20 17:10:09
#ҳамма_билиши_шарт

Миокард инфарктида биринчи ёрдам...

Ёнингиздаги кишида инфаркт хуружи бўлаётганининг белгилари:
- Кўкракда кучли, «ханжар санчгандек» оғриқ, ёниш ҳисси;
- Оғриқ чап қўл, пастки жағга ва кураклар орасига иррадиацияланади;
- Совқотиш, совуқ тер босиши;
- Хансираш; нафас қисиши;
- Ярим соатдан ортиқ давом этган хуруж;

Биринчи ёрдам:
– Бемор бошини тик қилиб тезда ерга ётқизинг;
– Зудлик билан «тез ёрдам 103» га қўнғироқ қилинг;
– Бўйинбоғ ва қисиб турган кийимлари бўлса ечиб ташланг;
–Бемор оёқларини иссиқ сувга тиқиб туринг;
– Тез ёрдам келгунича, Аспирин таблеткаси топиб чайнатилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Ҳар йили миокард инфарктида юрак хуружи ўз вақтида аниқланмаслиги ва биринчи ёрдам кўрсатилмаслиги оқибатида кўплаб кишилар оламдан ўтадилар. Ушбу маълумотларни ўрганиб қўйиш ҳар биримизга ҳам зарар қилмайди.

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
1.9K viewsedited  14:10
Ochish/sharhlash
2023-01-19 16:18:02
#билармидингиз?
Гастрит ва ошқозон яраси(язва)ни фарқи:

1. Гастрит бу ошқозон яллиғланиши
2. Яра бу яллиғланиб битган жой

Гастритда овқат еган захоти оғриқ кузатилади
Ярада кўпроқ овқат егандан 1-3 соат ўтиб

Гастритда изжога(жиғилдон қайнаш) учрайди
Ярада (яра тешилса) ахлат қора келади.

Энг яхши усул Гастроскопик усул. Халқ орасида шланг ютиш. Бир мартта ютиб, даво чоралари шунга қараб олиб борилади.

Даволанмаса, ярадан кейинги жараён бу ошқозон ракидир.

@OILAVIY_SHIFOKORINGIZ

Аввал соғлик, кейин бошқалари!
1.8K viewsedited  13:18
Ochish/sharhlash